Клуб янгиликлари

"Пахтакор" "Гарафа"га қарши сариқ либосда ўйнайди

Клуб янгиликлари

Жамоалар вакиллари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда учрашув ташкилотчилигига оид турли масалалар муҳокама этилди.

Унда ўйинда жамоаларнинг қандай рангли либосдан фойдаланишига аниқлик киритилди. "Пахтакор" сариқ либослардан, мезбонлар эса оқ либосларда майдонга тушадиган бўлди. Жамоамиз дарвозабони қизил рангли либосларда ҳаракат қилади.

ОФК регламентига кўра, асосий вақтда дуранг натижа қайд этилган тақдирда қўшимча икки бўлим белгиланади. Унда ҳам ғолиб аниқланмаса, пенальтилар сериясига мурожаат этилади. Плей-оффда олинган сариқ карточкалар гуруҳ босқичига ўтмайди.