Клуб янгиликлари

Егор Кримец фаолиятини "Пахтакор"да давом эттиради

Клуб янгиликлари

Клубимиз тарбияланувчиси Егор Кримец яна жамоамиз шарафини ҳимоя қилади.

Хитойнинг "Бейжинг Гуан" жамоасида ижара асосида икки мавсум ўйнаган марказий ҳимоячи бугундан "Пахтакор"нинг 
Туркияда давом этаётган машғулотларига қўшилади ва 2018 йилги мавсумни жамоамиз таркибида ўтказади.

Кримец "Пахтакор" сафида чемпионатлар доирасида 91 учрашувда майдонга тушиб, 12 гол муаллифига айланган. Хитой чемпионатида эса 46 беллашувда иштирок этган. Жамоамиз билан уч марта Ўзбекистон чемпионига айланиб, бир бор Ўзбекистон Кубоги ғолибига айланган.

"Пахтакор" академияси тарбияланувчиси саналган Кримецга жамоамизга қайтиши муваффақиятли бўлишини тилаймиз.

Қайтишинг муборак, Егор!

Егор Кримец ҳақида маълумот
Туғилган санаси: 27.01.1992
Туғилган жойи: Тошкент
Совринлари: Ўзбекистон чемпиони (2012, 2014, 2015)
Ўзбекистон Кубоги соҳиби (2011)