Клуб янгиликлари

U-16 жамоаси ЎФФ Кубогини ғалаба билан бошлади

Клуб янгиликлари

2001 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларимиз ЎФФ Кубоги 1-турида "Спартак"ни йирик ҳисобда доғда қолдиришди.

12-17 декабрь кунлари Ўзбекистон футбол федерациясининг сунъий қопламали майдонида 2001 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон Футбол Федерацияси Кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Мусобақада жами 8та жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этмоқда. "А" гуруҳидан ўрин олган жамоамиз 1-турда "Спартак" билан майдонга тушиб, 7:0 ҳисобида зафар қучишди. Сергей Токов бошчилик қилаётган "Пахтакор" гуруҳда қолган учрашувларда "Нефтчи" ва "Бунёдкор" билан беллашади.

ЎФФ Кубоги мусобақасини ўтказишдан асосий мақсад янги ташкил этиладиган Ўзбекистон U-19 терма жамоаси учун номзодларни саралаб олишдан иборат бўлиб, бир қатор селекционерлар турнирни кузатиб боришмоқда.