Клуб янгиликлари

Ишончли ғалаба

Клуб янгиликлари

24-турда "Пахтакор" Тошкентда "Қўқон-1912"дан 2:0 ҳисобида устун келди.

Биринчи бўлимда ҳар икки жамоа ҳужумкор футбол кўрсатишга интилди. Меҳмонларнинг илк кескин ҳужумида Бердиевнинг зарба беришига Лобанов йўл қўймаган бўлса, 19-дақиқада Безерранинг ажойиб ҳаракатидан сўнг ҳисоб очилди. Тиаго қаршисидаги ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвоза томон тўпни тепди. Тўсинга тегиб қайтган тўпга биринчи бўлиб улгурган Нуруллаев жамоамизни олдинга олиб чиқди - 1:0.
Биринчи бўлимда Бердиев ва Безерранинг яна биттадан хавфли зарбалари ёдда қолди, аммо уринишлар самарасиз якунланди.

Иккинчи бўлим бошида Тиагонинг ўзи рақиб дарвозасини ишғол қилди. Искандеров бурчакдан тўпни жарима майдонига оширди. Рақибдан баландроқ сакраган Безерра боши билан иккинчи голни урди.

Ўйин якунигача тўлиқ ташаббусга эришган "Пахтакор" бир қатор қулай имкониятларга эга чиқди, аммо улардан фойдалана олмади. Ишончли ғалабага эришган жамоамиз олға қадам ташлашда давом этади.

"ПАХТАКОР" - "ҚЎҚОН-1912" - 2:0 (1:0)
14 октябрь. Тошкент. "Пахтакор" стадиони.
Ҳакамлар: В.Агишев, Н.Рўзимов, Б.Баҳромов.
Назоратчи: И.Нехочин.
"Пахтакор": Лобанов, Козак, Тожиев, Аъзамов, Алижонов, Аҳмедов (Исматуллаев, 44), Искандеров, Нуруллаев (Яхшибоев, 82), Безерра, Канюк, Сергеев.
"Қўқон-1912": Ашуров, Мерзляков, Рустамов (М.Ҳасанов, 58), Гожкович, Холмуҳаммедов, Рўзиев (Кимсанов, 69), Сидиқов, Д.Ҳасанов, Бердиев, Ж.Ҳасанов, Раевац.
Голлар: Нуруллаев, 19 - 1:0. Безерра, 57 - 2:0.