Клуб янгиликлари

"Металлург" - "Пахтакор". Учрашув превьюси

Клуб янгиликлари

9 сентябрь куни "Пахтакор" олий лиганинг 20-турида Бекободда "Металлург"га қарши майдонга тушади.

Мазкур учрашувда мезбонларнинг уч нафар футболчиси дисквалификация туфайли ўйнай олмайди. Мурод Тошматов, Алишер Зиёвуддинов ва Мирғиёз Сулаймонов сариқ карточкалари сабабли беллашувни ўтказиб юборади. Жамоамизда бундай йўқотишлар мавжуд эмас.

Олий лигада жамоалар ҳозирга қадар 39 бор тўқнаш келишган. 31 учрашувда зафар қучган "Пахтакор" 4 марта дуранг ўйнаган ва 4 бор имкониятни бой берган. Рақиб дарвозаси 101 марта ишғол қилиниб, 31 тўп ўтказиб юборилган.

Ўйинни Вадим Агишев бошқариб боради. Унга Тимур Галеев ва Акбар Пўлатов ёрдам беради. Агишев ишлаган беллашувларда жамоамиз жорий мавсум "Сўғдиёна" ва "Бухоро" устидан ғалаба қозонган.

"МЕТАЛЛУРГ" - "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Вадим Агишев (Тошкент), Тимур Галеев (Тошкент), Акбар Пўлатов (Тошкент), Рустам Лутфулин (Тошкент).
Назоратчи: Сардор Нажафалиев (Тошкент).
ПФЛ вакили: Аҳрол Иноятов.

Ёшлар таркиблари ўйини 8 сентябрь, жума куни 16:30да бошланади. Асосий жамоалар учрашуви 9 сентябрь, шанба куни Бекободдаги "Металлург" стадионида 16:30да старт олади.