Клуб янгиликлари

"Пахтакор"нинг собиқ мураббийи Иштван Секеч вафот этди


1981-85 йилларда жамоамизда бош мураббий бўлган Иштван Секеч ҳаётдан кўз юмди.

Иштван Йожефович қўл остида "Пахтакор" 1982 йил СССР чемпионатлари тарихидаги энг юқори натижаси 6-ўринни такрорлагани билан ёдда қолган. Иштван Секечнинг вафоти муносабати билан клубимиз номидан унинг оила аъзолари, дўстлари ва шогирдларига ҳамдардлик билдирамиз. Ушбу мутахассиснинг "Пахтакор" учун амалга оширган ишлари доимо ёдимизда сақланади.


Юқорига