Клуб янгиликлари

"Пахтакор-2004" - Баҳодир Иброҳимов хотира турнири ғолиби!


Тарбияланувчиларимиз спорт устаси Баҳодир Иброҳимов хотирасига бағишлаб ўтказилган турнирда зафар қучишди.

Финалда Олим Шокиров бошқараётган жамоа "Янгиер"га қарши майдонга тушди. Ўйинда тўлиқ ташаббусга эришган футболчиларимиз 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Шу тариқа 4-маротаба ўтказилган мусобақада "Пахтакор" академияси тарбияланувчилари ғолиб чиқишди.



Финалдан сўнг тақдирлаш маросими ўтказилиб, унда футболимиз фахрийлари ва жамоамиз аъзолари совриндорларга кубок ва медалларни тақдим этишди.





Юқорига