
“Пахтакор” футболчилари жисмоний тайёргарлик нормативларини топширишди
Бугун жамоамиз футболчилари ЎФА мутахассиси Шамил Исеев бошчилигидаги гуруҳ аъзоларига жисмоний тайёргарлик бўйича нормативларни топширишди.
“Жар” стадиони майдонида ўйинчилар белгиланган талабларни бажариш учун ҳаракат қилишди. Нормативлар 30 метрга югуриш, 7 марта 50 метрга чопиш, узунликка сакраш ва “Yo-Yo” синовлари бўйича топширилди.

