Клуб янгиликлари

Марко Симич Черногория учун гол урди

"Пахтакор" сардори Марко Симич Черногория терма жамоаси сафида Қозоғистонга қарши ўйинда тўп киритди.

Жаҳон чемпионати саралаш учрашувида сафарда Қозоғистонга қарши майдонга тушган Черногория 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Симич жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди.

Черногория 7 ўйиндан кейин 13 очко тўплади. Навбатдаги ўйинни Черногория 4 сентябрь куни Руминия билан Подгорицада ўтказади.


Юқорига