Клуб янгиликлари

Чемпионлар Лигасида гуруҳ босқичи тақвими тасдиқланди

ОФК Чемпионлар Лигаси гуруҳ баҳслари учун тақвимни эълон қилди.

"В" гуруҳи беллашувлари БААнинг Шаржа амирлигида жойлашган "Шаржа" стадионида ўтказилади. Гуруҳ ўйинлари 14-29 апрель кунлари бўлиб ўтади. Жамоамизнинг тўрт беллашуви маҳаллий вақт билан 19:00да, Тошкент вақти билан 20:00да бошланади. "Шаржа" билан баҳслар эса Тошкент вақтига 23:00да старт олиши белгиланган.

14 апрель, 20:00
"Пахтакор" - "Трактор"

17 апрель, 20:00
Плей-офф ғолиби - "Пахтакор"

20 апрель, 23:00
"Шаржа" - "Пахтакор"

23 апрель, 23:00
"Пахтакор" - "Шаржа"

26 апрель, 20:00
"Пахтакор" - плей-офф ғолиби

29 апрель, 20:00
"Трактор" - "Пахтакор"


Юқорига