Клуб янгиликлари

Муҳиддинов Суперлигада 100, Собирхўжаев "Пахтакор"да 50-ўйинини ўтказди

"Пахтакор" ярим ҳимоячилари Суперлигада юбилей ўйинларида майдонга тушишди.

Сардор Собирхўжаевнинг "Пахтакор" учун Суперлигада ўтказган ўйинлари сони 50тадан ошди. АГМК билан баҳсда у 50-бор жамоамиз учун ўйнади. Шароф Муҳиддинов эса Суперлигада 100-ўйинини "Металлург"га қарши беллашувда ўтказди. Шароф 96 ўйинда "Насаф" учун майдонга тушган бўлса, қолган тўрт учрашувда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган. Муҳиддинов юбилей ўйинида "Шерлар" учун биринчи голини уришга ҳам эришди.


Юқорига