Клуб янгиликлари

Превью. “Пахтакор” – “Металлург”

Клуб янгиликлари

"Шерлар" Суперлига 6-турида "Металлург" билан беллашади.

Чемпионатлар доирасида клублар 54 бор тўқнаш келишган. "Шерлар" 46 беллашувда зафар қучишган, 4 ўйинда "Металлург" ғолиб чиққан. 4 учрашувда жамоалар дуранг ўйнашган. “Пахтакор” 141 гол уриб, ўз дарвозасидан 39 тўп олиб чиққан.

Тошкентдаги ўйинларнинг 25тасида “Шерлар” устун келишган. 2 учрашувда дуранг кузатилган. Жамоамиз уйдаги баҳсларда "Металлург"га умуман мағлуб бўлмаган. Охирги 16 ўйиннинг барчасида "Пахтакор" ушбу рақибдан устун келган. Сўнгги марта Бекобод жамоаси 2016 йилги мавсумда ўз майдонида 2:0 ҳисобида ғалабага эришган. Ўзаро баҳсларда энг йирик ғалаба - 6:0 натижаси "Пахтакор"га тегишли. 2003 ва 2006 йилларда "Шерлар" рақибни шундай натижалар билан доғда қолдиришган. Йирик ғалабаларимиз сони жами 17тани ташкил қилади.

Беллашувни дисквалификация туфайли Сардор Собирхўжаев ўтказиб юборади.

"Пахтакор" ва "Металлург" ўртасидаги учрашув 7 май, сешанба куни "Пахтакор" стадионида соат 18:00да бошланади.