Академия

Академия жамоалари 11-турни ўтказишди

17 Июнь, 2019 й.
Академия

"Пахтакор" футбол академияси жамоалари якшанба куни Тошкент шаҳар чемпионатида 11-тур ўйинларида майдонга тушишди.

"Яшнобод" меҳмони бўлган "Пахтакор" барча ёш тоифаларида ғалаба қозонди. Энг кичик уч ёш тоифаси мезбонлардан 20:0, 10:2 ва 11:0 ҳисобларида устун келиб, жуда йирик натижалар билан муваффақиятга эришди. Яна бир тоифада техник ғалаба қайд этилган бўлса, катта ёшлилар 1:0 ва 2:0 ҳисобларида ютуққа эришишди.

"Пахтакор-Б" эса "Ливерпул"нинг футболчиларни рўйхатдан ўтказишдаги муаммолари сабабли техник ғалабага эришди. Шу билан Тошкент шаҳар чемпионатининг биринчи давраси якунланди. Иккинчи давра баҳслари 18 августдан давом эттирилади.

"Яшнобод" - "Пахтакор"
2008 йил - 0:20
2007 йил - 2:10
2006 йил - 0:11
2005 йил - техник ғалаба
2004 йил - 0:1
2003 йил - 0:2