Туркиядаги 1 ҳафта ортда қолди

02-02-12

Анталиянинг Белек шаҳридаги Arcadia меҳмонхонасида истиқомат қилаётган жамоамизнинг иккинчи сафаридаги дастлабки ҳафтаси ҳам ортда қолди.



 

Биз учун учта ўйин билан якунига етган Аҳмад Қодиров хотира Кубогидан сўнг Деян Журжевич ўз шогирдларига бир кунлик дам беришга қарор қилди. Бугун Белекдаги қароргоҳимизда дам олиш куни.

9 февралга қадар Белекда шуғулланадиган жамоамиз бу орада иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушишни режалаштиряпти. Куни кеча жамоамиз истиқомат қилаётган меҳмонхонага собиқ мураббийимиз Миодраг Радулович бошқарувидаги жамоа Будучност билан келиб жойлашди. Деян билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистондан катта … билан кетганлигини таъкидлаб ўтган мутахассис Одил Аҳмедов ва Шерзод Каримов каби футболчиларимизга устозлик қилганидан жуда ҳам хурсанд бўлганлиги ва Каримовни бугунги Пахтакорнинг энг зўр ўйинчиси бўлиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.

Arcadiaдаги машғулотлар иккита ҳудудда ўтаяпти. Бири меҳмонхона

ҳудудида бўлса, иккинчиси 10та майдонига эга бўлган катта майдонда. Arcadia машғулот майдонида Украинанинг Волин жамоаси ҳам шуғулланяпти. У ерда бизга таниш бўлган мутахассис Анатолий Демяненко ва собиқ футболчимиз Душан Савич ҳам иштирок этяптилар.

- Агентимнинг хатоси туфайли ўтган йили иккинчи даврада Пахтакорни тарк этишга мажбур бўлдим. Бу катта хатоим эди. Агентим менга бошқа жамоа топиб бераман деб ишонтирди, охир оқибат 2011 йилнинг иккинчи даврасида клубсиз қолиб кетдим.

Эртадан жамоамиз яна икки маҳалдан иборат машғулотларда қатнашишни бошлайдилар. Ҳозирча Владимир Козак якка тартибда шуғулланяпти холос.








Жамоалар

Ў

Ғ

Д

М

+/-

О

1

ПАХТАКОР

7

4

3

0

7-1

15

2

Бунёдкор

7

4

2

1

15-6

14

3

Насаф

6

4

2

0

9-0

14

4

Динамо

7

3

1

3

7-5

10

5

Шўртан

7

3

1

3

9-8

10

6

Олмалиқ

7

2

4

1

8-7

10

7

Локомотив

7

2

3

2

7-6

9

8

Нефтчи

5

2

2

1

5-2

8

9

Металлург

7

2

2

3

6-8

8

10

Машъал

7

2

2

3

5-9

8

11

Қизилқум

6

1

4

2

6-8

7

12

Навбаҳор

7

1

3

3

3-9

6

13

Бухоро

7

1

2

4

4-9

5

14

Андижон

7

1

1

5

5-14

4