26-02-10
Дарҳақиқат, 24 февраль куни қўлга киритилган ғалаба кўп йиллар давомида "Пахтакор"да сидқидилдан ишлаб келаётган Илҳом Шарипов учун ажойиб совға бўлди.
Гуруҳдаги рақибларимиз "Ал-Шабаб" ва "Сепахон" жамоалари ўртасидаги баҳснинг 1-1 ҳисобда якунига етганлиги 42 ёшини қарши олган Илҳом Шариповнинг хурсандчилигини икки ҳисса оширди.
25 февраль куни Шаржага қайтган жамоамиз ўрин олган самолёт бугун маҳаллий вақт билан соат 17:45да Тошкент халқаро аэропортига учиб келиб қўнди. "Пахтакор"ни кутиб олиш учун чиққан ишқибозлар "тўдаси", 10 март куни ҳам ғалаба кутиб қолишларини айтиб, стадионга кўплаб мухлислар ташриф буюришини таъкидладилар. Албатта, узоқ тарихга эга жамоамизнинг вафодор мухлислари учун жамоамиз ҳар бир ўйинда майдонга ғалаба қозониш учун тушаверади.
"Ал Айн" билан бўлиб ўтган ўйиндан сўнг жамоанинг навбатдаги режаси тузиб чиқилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААга қарши учрашув ўтказиши муносабати билан терма жамоага жалб этилмаган ўйинчиларимизга 1 мартга қадар дам берилди. 24 февраль тунида Дарко Маркович ва Боян Миладинович ўз ватанларига учиб кетдилар. Бир кун ўтиб, "шер"ларга ғалаба келтирган тўп муаллифи Артур Геворкян Туркманистонга учиб кетди.
|