09-03-10
Эртага жамоамиз майдонда сариқ-кўк йўл-йўл либосда ҳаракат қилади.
Куннинг иккинчи ярмида "Пахтакор" Марказий стадионининг ОФК анжуманлари ўтиши учун мўлжалланган хонасида учрашув комиссари, ҳакамлар назоратчиси, ҳакамлар, ҳар икки жамоа расмий вакиллари, хавфсизлик ва тиббиёт ходимлари иштирокида митинг ўтказилди. Унда ўйинга доир турли ҳолатлар муҳокама қилинди. Жамоалар учун танланган либослар мазкур тартибда кўриниш олди: "Пахтакор" сариқ-кўк йўл-йўл либосда майдонга чиқади. "Ал Шабаб" ўйинчилари эса баҳсда оқ рангли либосларда ҳаракат қилишади. Ўйинни бошқарадиган ҳакамлар гуруҳи қизил рангли футболкалардан фойдаланишади.
|