"Пахтакор" мустақиллик йилларида

27-10-09

Катта тажрибага эга бўлган “Пахтакор” учун Ўзбекистон чемпионатининг дастлабки мавсумлари жуда осон кечишини кўпчилик тахмин қилганди.






Лекин бу умуман ўзини тасдиқламади. Чунки “Нефтчи”, “Нурафшон”, “Сўғдиёна” ва “Навбаҳор” каби жамоалар савия борасида ортда қолмасликка ҳаракат қилдилар ва буни уддалашди. Дастлабки мавсумда “Пахтакор” ва “Нефтчи” тўплаган очколар бил хил бўлиб қолгани боис ЎФФ ҳар икки клубни чемпион деб эълон қилишга қарор қилди. Ушбу йил Алиев, Мақсудов, Кечинов, Ҳасанов, Шарипов, Ёрқин Назаров, Маъруфалиев ва Ходиев деярли янги авлод жамоасини юзага келтиришди.

 


1993 йилги мавсумни Баҳодир Иброҳимов қўл остида ўтказган жамоа чемпионат олтин медалларига эриша олмади, лекин мухлисларни мамлакат кубогини қўлга киритиб, хурсанд қилди. Финал учрашувида Наманганнинг “Навбаҳор” клуби билан тўқнаш келган “Пахтакор” Ҳасанов, Қосимов ва Галиев киритган тўплар эвазига биринчи бор кубокни ўзиники қилиб олди. Олий лигада эса пешқадам “Нефтчи”дан беш очкога ортда қолинди. Бироқ кейинги йил жамоадан омад юз ўгирди. Яхши савиядаги футболчиларга эга бўлишига қарамай, мавсумни ўртамиёналарга хос тарзда ўтказган клубимиз турнир жадвалининг саккизинчи поғонасидан ўрин олди.

 


1995 йил голландиялик мутахассис Ханс Ферел жамоада иш бошлади. Унинг бошчилигида совринли ўринлар эгалланмади, лекин “Пахтакор” иштирокидаги сермаҳсул учрашувлар мухлисларга жуда маъқул келди. 1996 йил кубок финалида “Нефтчи”га пенальтилар сериясида имкониятнинг бой берилгани билан ёдда қолди. Буни қарангки, ўшанда пенальтини аниқ амалга ошира олмаган Андрей Акопянц орадан бир йил ўтгач, қўшимча вақтда фарғоналиклар дарвозасини ишғол қилди ва жамоамизга иккинчи кубокни келтирди. Бу ўша мавсумда чемпионатдаги муваффақиятсизликни унутишга ёрдам берди.
1998 мавсумни катта ўзгаришлар билан бошлаган “Пахтакор”нинг олтин медалларни қўлга киритиши тахмин қилинганди ва шундай бўлди ҳам. Чемпионатни бир текисда ўтказган жамоа якунда турнир жадвалининг энг юқори поғонасидан ўрин олди. Клубни навбатдаги чемпионликка бразилиялик мураббий Убиража Вега да Сильва олиб келгани эътиборга молик ҳол. Ўша мавсумда Павел Бугало, Рустам Шоймардонов, Александр Хвостунов, Бахтиёр Қамбаралиев, Бахтиёр Ашурматов, Мурод Алиев, Николай Ширшов, Отабек Пирматов, Миржалол Қосимов, Андрей Акопянц, Нўъмон Нурматов, Дилмурод Назаров, Азамат Абдураимов, Собир Ходиев ва Игорь Шквирин сингари футболчиларини ўзларини кўрсатишди.

 


Афсуски, 1999 ва 2000 йилги мавсумлар “Пахтакор” учун омадсиз кечди. Жамоа мос равишда 4 ва 7-ўриндан жой олди. Ниҳоят, 2001 йилга келиб ижобий ўзгаришлар юзага келди. Чемпионатда кумуш медаллар кўлга киритилган бўлса, Ўзбекистон Кубоги учинчи бор клуб музейига келтирилди. Финал учрашувида Леонид Кошелев томонидан киритилган икки тўп жамоага “Нефтчи” устидан 2:1 ҳисобида ғалаба келтирди. Шу тариқа “Пахтакор”нинг “олтин эра”си бошланди.








Жамоалар

Ў

Ғ

Д

М

+/-

О

1

Бунёдкор

26

19

4

3

51-14

61

2

Насаф

26

15

8

3

43-15

53

3

ПАХТАКОР

26

15

6

5

33-17

51

4

Нефтчи

26

13

5

8

36-27

44

5

Машъал

26

12

4

10

32-33

40

6

Навбаҳор

26

9

9

8

26-21

36

7

Шўртан

26

9

5

12

29-41

32

8

Металлург

26

9

4

13

35-42

31

9

Бухоро

26

8

7

11

23-38

31

10

Динамо

26

8

5

13

23-25

29

11

Олмалиқ

26

8

5

13

37-45

29

12

Андижон

26

7

7

12

29-43

28

13

Қизилқум

26

6

6

14

23-40

24

14

Сўғдиёна

26

4

5

17

32-51

17