"Пахтакор" иккинчи маротаба кучли олтиликда (1980-1991)

27-10-09

Бу давр учта ўзига хос бўлимдан иборат: олий лигадаги йиллар (1980-84), биринчи лигадаги мавсумлар (1985-1990) ва СССРнинг охирги чемпионати (1991).







1980 ва 1981 йиллларда жамоага берилган енгиллик бежизга бўлмагани ўз исботини топди. Чемпионатда 16 ва 18-ўринлар эгалланди. Бош мураббийлик фаолиятини 1980 йилнинг ўрталарида бошлаган Иштван Секеч 1982 йил жамоани ўз тарихидаги энг юқори ўринга яна бир марта олиб чиқди. Афсуски, совринли поғоналарга етиш учун беш очкогина етишмади. Шунга қарамай, ўша йилдаги иштирок мухлисларга олам-олам қувонч улашди.
1983 йил бир анча истеъдодли футболчилар асосий таркибга қўшилди. Бундан олдинги мавсумларда Денисов, Кабаев, Иванов, Аҳмедов ва Якубик ўзини кўрсатишга муваффақ бўлган эрса, ушбу йил Шквирин ҳамда Амриевни мухлислар кашф этишди.

 


Афсуски, 1984 йилги мавсум жамоамиз учун омадсиз келди ва клуб билан юқори чўққига кўтарилган Секеч қуйига шўнғишга ҳам мажбур бўлди. Бу сафар биринчи лигага “сайр” нақд олти йилга чўзилди. Фақат 1990 йилда Фёдор Новиков “Пахтакор”ни олий лигага қайтарди. Магометов, Пятницкий, Макаров, Синелобов, Микляев, Бондаренко, Гесс, Зейтуллаев, Нортожиев, Ковшов, Қосимов, Абдураимов, Билолов сингари футболчилар ўз маҳоратларини ёрқинроқ намойиш қилишди.

 


1991 йил охирги марта СССР чемпионатлари ўтказилгани билан тарихда қолган. Жамоамиз 14-ўринни эгаллаб, ўз ўрнини сақлаб қолишга эришди. СССР биринчиликлари тарихидаги сўнгги учрашувини “Пахтакор” Аҳрол Иноятов қўл остида ўтказди. Шу тариқа Собиқ Иттифоқ чемпионатлари ниҳоясига етди ва барча мамлакатлар ўзларининг мустақил биринчиликларини ташкил эта бошлашди. Шу жумладан, Ўзбекистон ҳам.








Жамоалар

Ў

Ғ

Д

М

+/-

О

1

Бунёдкор

26

19

4

3

51-14

61

2

Насаф

26

15

8

3

43-15

53

3

ПАХТАКОР

26

15

6

5

33-17

51

4

Нефтчи

26

13

5

8

36-27

44

5

Машъал

26

12

4

10

32-33

40

6

Навбаҳор

26

9

9

8

26-21

36

7

Шўртан

26

9

5

12

29-41

32

8

Металлург

26

9

4

13

35-42

31

9

Бухоро

26

8

7

11

23-38

31

10

Динамо

26

8

5

13

23-25

29

11

Олмалиқ

26

8

5

13

37-45

29

12

Андижон

26

7

7

12

29-43

28

13

Қизилқум

26

6

6

14

23-40

24

14

Сўғдиёна

26

4

5

17

32-51

17