01-02-12
Аҳмад Қодиров хотира турнирининг учинчи турида жамоамизга Озарбойжон чемпиони Бокунинг “Нефтчи” клуби қаршилик қилди.
Биринчи бўлим бошида аниқроғи 4-дақиқада рақибларимиз бурчак тўпидан сўнг ҳисобни очишди. Абдуллаев Лобановни ожиз қолдирди – 0:1. Шундан сўнг жамоамиз ҳужумлар ташкил этди. Шундай вазиятлардан бирида Станислав Андреев рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб тўп кирита олмади. Дастлабки бўлим якунига 5 дақиқа қолганида ҳакам дарвозамиз томон пенальти белгилади. Аммо Темур Жўраевнинг кичик жароҳати туфайли дарвозани қўриқлаган Александр Лобанов тўпни қайтара олди. Бўлим сўнггида рақибимиз таркибида ҳаракат қилган ҳамюртимиз Баҳодир Насимов ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди.
Иккинчи бўлимда вазиятни ўнглаш мақсадида мураббийимиз Алишер Азизов, Санат Шихов ва Шахбоз Эркинов каби ҳужумчиларни майдонга тушуришди. Айнан захирадан майдонга тушган Шихов икки маротаба “Нефтчи” дарвозаси устунини нишонга олди. 67-дақиқада Насимов учрашувдаги сўнгги голни киритди – 0:3. Ушбу ўртоқлик турнирида футболчиларимиз тўплаган тажрибалари расмий ўйинларда асқотади деган умиддамиз.
"Пахтакор" - “Нефтчи” (Боку) 0:3 Голлар: Абдуллаев, 4 – 0:1. Насимов, 44 – 0:2. Насимов, 67 – 0:3. "Пахтакор" (Тошкент): Лобанов, Николаев, Шибамура, Кримец, Холмуродов, Шарофетдинов, Ўрунов (Азизов), Андреев (Шихов), Климиашвили, Ораховац (Эркинов), Тожиев (Ваҳобов). “Нефтчи” (Боку): Мехтиев, Меликов (Юнусзаде), Георгиевски, Митрески, Абдуллаев, Денис Сильва, Cеидов (Имамвердиев), Абишов, Амиржонов, Гусейнов (Мехтиев), Насимов (Гулиев). Фойдаланилмаган пенальти: Сеидов 40.
|