"Металлург" дарвозасига тўртта гол урилди

25-07-10

Боян Миладинович, Станислав Андреев, Фарҳод Тожиев ва Одил Аҳмедов томонидан киритилган голлар "Пахтакор"га йирик ҳисобдаги ғалабани тухфа этди.


"Металлург"га қарши баҳс голларга бой бўлди. Машғулотларда қатнашаётган футболчиларимизнинг аксарият қисми учрашувда тўп тепиш имкониятига эга бўлдилар. Жамоа постини биринчи бўлимда Эркин Жабборов ишончли тарзда қўриқлади. Ҳозирча жамоамиз сафида кўрикдан ўтаётган сербиялик Предраг Вучович асосий таркибдан ўрин олди. Таянч ярим ҳимоя чизиғида фаолият олиб борадиган болқонлик бир неча йил давомида "Напредак" жамоасида тўп тепган.

Ҳайдаров учрашувда тенг кучга эга икки таркиб тузди. Учрашув бошланғич таркиби қуйидагича кўриниш олди: Э.Жабборов, Б.Миладинович, М.Холмуҳаммедов, А.Холмуродов, И.Суюнов, Д.Шарофетдинов, Вучович, С.Андреев, Ш.Каримов, Ф.Тожиев, Р.Аҳмедов.

 

Бирични бўлимнинг ўзидаёқ 3:0 ҳисоби қайд этигач, навбатдаги 45 дақиқаликда Равшан Акмалович таркибга жиддий ўзгартириш киритди ва Э.Тожибоев, В.Козак, Е.Кримец, А.Исматуллаев, А.Геворкян, О.Аҳмедов, А.Гейнрих, А.Азизов ҳамда С.Шихов майдонда ҳаракат қила бошладилар. Иккинчи бўлимда Одил Аҳмедовгина гол урди холос.

 

Жамоамизнинг навбатдаги рақиби биринчи, лига вакили "НБУ-Осиё". Учрашув 27 июль куни Қибрайда бўлиб ўтади.

 








Жамоалар

Ў

Ғ

Д

М

+/-

О

1

Бунёдкор

26

19

4

3

51-14

61

2

Насаф

26

15

8

3

43-15

53

3

ПАХТАКОР

26

15

6

5

33-17

51

4

Нефтчи

26

13

5

8

36-27

44

5

Машъал

26

12

4

10

32-33

40

6

Навбаҳор

26

9

9

8

26-21

36

7

Шўртан

26

9

5

12

29-41

32

8

Металлург

26

9

4

13

35-42

31

9

Бухоро

26

8

7

11

23-38

31

10

Динамо

26

8

5

13

23-25

29

11

Олмалиқ

26

8

5

13

37-45

29

12

Андижон

26

7

7

12

29-43

28

13

Қизилқум

26

6

6

14

23-40

24

14

Сўғдиёна

26

4

5

17

32-51

17