Януш жамоамизга ғалаба келтирди

18-03-10

"Динамо"ни қабул қилган жамоамиз 1:0 ҳисобида зафар қучиб, ўз ҳисобига дастлабки уч очкони ёзиб қўйди.









Черногориялик мутахассис «Бунёдкор» билан учрашувга нисбатан солиштирадиган бўлсак, таркибда учта ўзгариш қилди. Биринчидан, Радулович 4-4-2 тактикасидан фойдаланди. Дарвозани Жўраев қўриқлаган бўлса, ҳимояда Суюнов, Миладинович ва Камолиддин Тожиев аввалги ўйиндаги каби ҳаракат қилди. Клецковнинг ўрнини Мурод Холмуҳаммедов эгаллади. Ярим ҳимояда эса Одил Аҳмедов, Жадигеров ҳамда Геворкянга Шерзодбек Каримов ёрдам берди. Ҳужум чизиғини Милорад Януш ва Санъат Шихов жуфтлиги ташкил қилди. Азамат Абдураимов асосий урғуни ҳимояга қаратишга қарор қилди, шекилли, таркибда кўпроқ ҳимоявий футболчиларга ўрин берди. Темур Ғаниевга дарвозани қўриқлаш ишониб топширилди. Мустафоев, Николаев, Ония, Хвостунов, Қобилов ва Бозоров кўпроқ ҳимояда ўйнаши билан танилган. Юнусов, Бойдуллаев ва Ислом Аҳмедов ўрта чизиқда тўп тепишди. Ягона ҳужумчи вазифасини эса Жаъфар Ирисметов бажарди.

 

Ўйин бошланишидан олдин янги мавсумнинг очилиши муносабати билан «Пахтакор» Марказий стадионида тантанали маросим ўтказилди. Шундан сўнг ҳар икки жамоа сардорлари Одил Аҳмедов ва Александр Хвостунов мадҳиямиз садолари остида миллий чемпионат байроғини кўтаришди.

 

Дастлабки дақиқаларда жамоалар эҳтиёткор тарзда ҳаракат қилишни лозим топишди. Натижада мухлислар дастлабки 15 дақиқалик якунлангунига қадар хавфли вазиятларга гувоҳ бўлишмади. Фақат 18-дақиқага келиб, меҳмонлар жарима зарбасидан фойдаланиш имкониятига эга бўлишди. Уни чамаси 25 метрлардан Юнусов дарвозага йўллашга уринди, лекин Жўраев тўпни осонликча ушлаб олди. Орадан бир дақиқа ўтиб, «шерлар»нинг илк кескин ҳужуми гол билан якунланди. Аҳмедов тўпни уч ҳимоячи орасидан Янушга аниқ узатди. Сербиялик ҳужумчи меҳмонлар посбони Ғаниев билан хотиржам тарзда яккама-якка чиқиб борди ва совуққонликни сақлаб қолган ҳолда ўзининг олий лига ва «Пахтакор» таркибидаги биринчи голини нишонлади. 25-дақиқада Жадигеров ҳимоячиларни чаққонлик билан ортда қолдирди, бироқ якуний зарбани беришда хатога йўл қўйди. Тўп унинг зарбасидан кейин дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. Самарқандликлар асосан қанотлардан ва стандарт ҳолатлардан унумли фойдаланишга уриниб кўришди. Жумладан, 34-дақиқада яна бир бор Юнусовнинг зарбасидан сўнг Жўраев тўпни ушлаб олиш учун ҳушёрлик билан ҳаракат қилишига тўғри келди. Агар у тўпни қўлидан чиқариб юборганда, дарвоза яқинида турган Ирисметов ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Тўпни ушлаб туриш борасида катта устунликка эга бўлган «Пахтакор» кескин вазиятларни юзага келтирган бўлишига қарамай, дарвоза сари зарба берилмади. Дарвоқе, Абдураимов тайм охирида жароҳат олган Юнусовнинг ўрнига Крикливийни майдонга туширишга мажбур бўлди.

 

Иккинчи бўлимни ҳар икки жамоа кескинроқ тарзда бошлади, лекин аниқ зарба йўлланган вазият анчагача содир этилмади. Ирисметов боши билан Жўраевни доғда қолдиришга уринди, бироқ унинг зарбаси ноаниқ чиқди. 65-дақиқада Шихов қанотдан оширилган тўпни боши билан дарвозага йўллашга уринди, аммо у ҳам мўлжалда адашди. Бир оз ўтгач, Радулович ҳужумчиларда ўзгариш қилиб, Шиховнинг ўрнига Гейнрихни туширди. Саша эса майдонга тушган заҳоти фаоллик кўрсатиб, жарима майдонига ёриб кирди ва Ғаниевнинг ҳушёрлигини текшириб кўрди. Ҳеч қанча ўтмасдан Одил Аҳмедовнинг узоқдан берган зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсини ёнгинасидан ўтиб кетди. 79-дақиқада дарвозадан 22 метрлар узоқликда белгиланган жаримани Одил кучли зарба билан дарвозага йўллади ва Ғаниев тўпга ташланишда кеч қолди. Лекин тўп тўсинга тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди. Шундай қилиб, баҳс охиригача ҳисоб ўзгармади ва жамоамиз чемпионатдаги илк ютуғини нишонлади.

 

«ПАХТАКОР» - «ДИНАМО» 1:0 (1:0)
18 март. Тошкент. «Пахтакор» Марказий стадиони. 1523 томошабин.
Ҳакамлар: Валентин Коваленко - 8,3. Алексей Миронов - 8,5. Сергей Петров - 8,2.
Назоратчи: Евгений Казаков.
«Пахтакор»: Жўраев, Суюнов, Миладинович, К.Тожиев, Холмуҳаммедов, Каримов (Андреев, 57), Жадигеров, О.Аҳмедов, Геворкян, Януш (Маркович, 85), Шихов (Гейнрих, 68).
«Динамо»: Ғаниев, Николаев, Бозоров (Сайфиев, 68), Мустафоев, Ония, Хвостунов, Қобилов, Бойдуллаев, Юнусов (Крикливий, 43), И.Аҳмедов (Тойлоқов, 79), Ирисметов.
Гол: Януш, 19 – 1:0.
Огоҳлантиришлар: Ония 21. Суюнов 61. Крикливий 61. Сайфиев 82. Қобилов 89.








Жамоалар

Ў

Ғ

Д

М

+/-

О

1

Бунёдкор

26

19

4

3

51-14

61

2

Насаф

26

15

8

3

43-15

53

3

ПАХТАКОР

26

15

6

5

33-17

51

4

Нефтчи

26

13

5

8

36-27

44

5

Машъал

26

12

4

10

32-33

40

6

Навбаҳор

26

9

9

8

26-21

36

7

Шўртан

26

9

5

12

29-41

32

8

Металлург

26

9

4

13

35-42

31

9

Бухоро

26

8

7

11

23-38

31

10

Динамо

26

8

5

13

23-25

29

11

Олмалиқ

26

8

5

13

37-45

29

12

Андижон

26

7

7

12

29-43

28

13

Қизилқум

26

6

6

14

23-40

24

14

Сўғдиёна

26

4

5

17

32-51

17