27-07-10
Зарафшонда "Қизилқум"га қарши ўтадиган учрашув 31 июлга кўчирилди.
Бунга сабаб жамоамиз асосий таркибидаги футболчилар - Мурод Холмуҳаммедов, Шерзод Каримов, Ғулом Ўрунов, Алишер Азизов, Санъат Шихов, Ойбек Қиличев ва Даврон Ҳошимов 1 август куни олий ўқув юртларига кириш учун тест имтиҳонларини топширишади. Буни ҳисобга олган ПФЛ футболчиларга бир оз енгиллик яратишга қарор қилди ва беллашувни бир кун олдинга сурди. Маълумки, бундан аввалроқ "Пахтакор" - "Насаф" баҳси 7 августдан 5 августга кўчирилганди.
|