24-08-10
"Шўртан" ўринбосарларини 4:1 ҳисобида мағлуб этган жамоамиз яқин таъқибчи "Нефтчи"ни яна 9 очкога ортда қолдирмоқда.
Ўйинда катта ташаббусга эга бўлган Владимир Андреев ва Нўъмон Ҳасанов шогирдлари Санъат Шиховнинг зарбасидан сўнг ҳисобни очишди. Биринчи таймда ушбу гол ягона қолган бўлса, иккинчи бўлим бошида Сергеев ва Шиховнинг аниқ зарбаларидан кейин ўйин тақдири амалда ҳал бўлди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Игорь ҳам ўз "дубли"ни нишонлади ва ҳисобнинг йирик кўриниш олишини таъминлади. Бунгача меҳмонлардан Убайдуллаев тўп киритганди.
Бу ютуқдан сўнг ўринбосарларимиз 17 учрашув ўтказиб, 42 очко тўплашган. Кейинги ўринларда бораётган "Нефтчи" ва "Машъал" ҳисобида 33тадан очко мавжуд.
"Пахтакор" - "Шўртан" 4:1 (1:0) Тошкент. 1211 томошабин. Ҳакамлар: И.Танташев-8,2; И.Гормашев-8,5; Ф.Ёрмуҳаммедов-8,1; Т.Гайнулин-8. Голлар: Шихов (9, 61), Сергеев (49, 90+2) - Убайдуллаев (88). Огоҳлантиришлар: Қиличев (29) - Шомуродов (16), Сайдуллаев (89). Четлатишлар: Қиличев (74) - А.Жўраев (69). Назоратчи: А.Абдуллаев.
|