28-01-12
Бугун Аҳмад Қодиров хотирасига бағишланган мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Куннинг биринчи учрашувида жамоамиз Польшанинг учинчи клуби бўлиб турган "Полония"га қарши майдонга чиқди. Туркиядаги машғулотлар жамоамизнинг асосий таркибини аниқлаб бериши учун хизмат қилишини айтиб ўтган мураббийимиз, ҳар бир футболчига соғлом рақобатда иштирок этишлари ва асосий таркибга мос ўйинчи эканликларини кўрсатишлари лозимлигини таъкидлаб ўтар экан, мусобақада иштирок этишдан бош мақсад Ўзбекистон чемпионати ҳамда ОЧЛга жиддий ҳозирлик кўриш эканлигини айтиб ўтди.
Учрашувнинг биринчи бўлими тўлиқ жамоамиз ташаббуси остида ўтди. Айниқса, дастлабки 5 дақиқада польшаликлар деярли тўп билан муомалада бўлмадилар. Футболчилар асосан тўпни ўзида ушлаш орқали дастлабки дақиқаларданоқ асосий эътиборни қисқа пасларга қаратдилар. Учрашувда ҳисобни очиш бизникиларга насиб этди. Алишер Азизов ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасининг ичига етказиб берди ва Баҳриддин Ваҳобов гол уриб "Пахтакор"ни олдинга олиб чиқди.
Иккинчи бўлим аксинча кўриниш олди. Энди поляклар бор эътиборларини ҳужумга қаратдилар. Бизда эса аксинча, заирадаги футболчилар майдонга туша бошладилар. Бу ҳам рақибларимизга қўл келди. Кахи Махарадзе ва Дилшод Шарофетдинов каби футболчиларимиз кичик жароҳатлари боис ўйинда иштирок эта олмас эдилар. 57-дақиқада ҳисоб тенглашди. Унга қадар Темур Жўраев икки вазиятда жамоамизни муқаррар голдан сақлаб қолган эди. 75-дақиқада ўнг қанотдан ошириб берилган тўпни қайтаришда хатога йўл қўйилди. Қанотдан етказиб берилган тўпни чиқариб юборишда Мурод Холмуҳаммедов қўлидан фойдаланди ва россиялик ҳакам 11 метрлик жарима нуқтасини кўрсатди. Учрашувнинг энг фаол футболчиларидан бири бўлган Бруно Мартинс жамоасини олдинга олиб чиқди. 82-дақиқада Санъат Шихов Тожиевни кўрмади. Акс ҳолда, ҳисоб тенглашиши ҳам мумкин эди. Шу тариқа "Пахтакор" мусобақани мағлубият билан бошлади.
"Полония" - "Пахтакор" 2:1 (0:1)
Бош ҳакам: Александр Eгоров
Голлар: А.Барвчан (57), Б.Мартинс (75 пен) - Ваҳобов (20).
"Полония": Г.Микал (С.Пршуродски 46), М.Башински, Д.Котра, Т.Eдловец, Р.Eж, Л.Тралка, А.Барвчан, М.Садлов (А.Кокошко 63), А.Тодоровски, П.Суташ (Д.Сикорски 67), Б.Мартинс (Л.Петек 76).
"Пахтакор": Жўраев, Шибимура, Холмуродов, Холмуҳаммедов, Николаев (Кримец 83), Ўрунов, Магдеев (Маҳмудов 58), Азизов (Бобожонов 74), Климиашвили (Эркинов 71), Ораховац (Шихов 68), Ваҳобов (Тожиев 50).
Огоҳлантиришлар: Б.Мартинс (40), Л.Тралка (85) - Николаев (48), Холмуҳаммедов (75), Холмурудов (80), Эркинов (84).
Бош мураббий: Яцек Зиелински