Игор ШКВЫРИН

05-05-08

Игорь ШКВИРИН (17.04.63.). Охирги йигирма йилда ўзбек футболи тарихида учта шундай футболчи етишиб чиқдики, улар нафақат Ўзбекистонда балки, хорижда ҳам ўзига хос ном қозонишди. Булар - Азамат Абдураимов, Миржалол Қосимов ва Игорь Шквирин.

Игорь ШКВЫРИН
Игорь ШКВЫРИН


Игорь футболчилик фаолиятини Тошкентнинг "Локомотив" жамоасида мураббий А.Портного қўл остида бошлаган. Кейинчалик В.Рустамов ва В.Солохо ҳужумчига устозлик қилди. Шквирининг биринчи жамоаси "Янгиер" бўлиб, ҳужумчи шу ердан 1983 йилги мавсумнинг биринчи ярмида "Пахтакор"га кўчиб ўтган. Олий лигадаги биринчи голини ҳужумчи ўша йилиёқ Москванинг "Динамо" дарвозасига киритган. 1984 йил Шквирин "Пахтакор"нинг асосий таркибидан муқим жой эгаллаган бўлса-да, жамоанинг биринчи лигага тушиб кетишига тўсқинлик қила олмади. Клубдаги олтинчи мавсумида ҳужумчи биринчи лиганинг тўпурари бўлиш билан бир қаторда "Пахтакор"ни узоқ муддатлик танаффусдан кейин кучлилар сафига қайтишига замин яратди. Эътибор қилинг, 37 учрашувда 37 та гол. Бунақа кўрсаткични ҳар қандай ҳужумчи орзу қилса керак. Унинг тўпурарлиги скаутларнинг назаридан четда қолмади. Натижада ҳужумчи юртимизга 1998 йилга қадар легионер сифатида ташриф буюрди. 1992 йилни Владикавказнинг "Спартак"ида ўтказган ҳужумчи, кейинчалик Осиё мамлакатларида фаолиятини давом эттирди.
1994 йил Хиросима майдонларида зафар қучган миллий терма жамоамизнинг муҳим голларига муаллифлик қилган ҳужумчи мухлисларнинг ёқимтойига айланганди. 1998 йил Шквирин яна Ўзбекистонга қайтиб, ўзининг тўпурарлик қобилиятини намойиш қилди. Иккинчи даврадан бошлаб "Пахтакор" либосини кийган Игорь Миржалол Қосимов билан биргаликда мамлакат чемпионатининг тўпурарига бўлганди. 2002 йилдан мураббийлик ишини бошлаган Игорь Анатольевич шу вақтга қадар "Қизилқум" клубига бошчилик қилди. Ҳозирда "Олмалиқ" билан шов-шув кўтараётган мутахассиснинг фаолиятига ҳар қандай футболчи ҳавас қилишига шубҳа йўқ. 








Жамоалар

Ў

Ғ

Д

М

+/-

О

1

Бунёдкор

26

19

4

3

51-14

61

2

Насаф

26

15

8

3

43-15

53

3

ПАХТАКОР

26

15

6

5

33-17

51

4

Нефтчи

26

13

5

8

36-27

44

5

Машъал

26

12

4

10

32-33

40

6

Навбаҳор

26

9

9

8

26-21

36

7

Шўртан

26

9

5

12

29-41

32

8

Металлург

26

9

4

13

35-42

31

9

Бухоро

26

8

7

11

23-38

31

10

Динамо

26

8

5

13

23-25

29

11

Олмалиқ

26

8

5

13

37-45

29

12

Андижон

26

7

7

12

29-43

28

13

Қизилқум

26

6

6

14

23-40

24

14

Сўғдиёна

26

4

5

17

32-51

17