31-01-12
Жамоамиз ҳужумчиси Александр Гейнрих фаолиятини яна ижара асосида тўп тепиш орқали БАА чемпионатида давом эттиради.
Аввалги мавсумни Жанубий Кореянинг "Сувон Самсунг" клубида ўтказган 28 ёшли ҳужумчи БАА олий дивизиони иштирокчиси "Эмирейтс" клубига ижарага берилди. У мазкур жамоада БААда футбол мавсуми якунланганига қадар тўп тепади. Айни пайтда Гейнрихнинг янги клуби 12 учрашувдан кейин 7 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида ўн биринчи ўринни эгаллаб турибди. Эслатиб ўтамиз, Саша бунгача "Пахтакор"дан ташқари "Дўстлик", ЦСКА, "Торпедо" ҳамда "Сувон Самсунг" клубларида ҳам ўйнаган. Биз унинг БААдаги фаолиятига омад тилаб қоламиз.
|