23-01-12
Эртага "Чилонзор" стадиони олдидаги сунъий майдонда асосий таркиб аъзолари икки назорат ўйинини ўтказишади.
Соат 13:30да бундан бир неча кун аввал ёшлар жамоамизга қарши майдонга тушган "Қизилқум", 15:00да эса "Машъал" билан учрашувлар бўлиб ўтади. Беллашувларнинг бир бўлими 30 дақиқадан давом этади. "Пахтакор" ишқибозларини мазкур баҳсларни кузатишга таклиф этиб қоламиз.
|