31-03-10
Биринчи бўлимда шерларизмизда яққол иккита голга тортадиган вазият юзага келди, бироқ иккита голни бу сафар фақат майдон эгалари урдилар.
Александр Гейнрих жароҳат олганлиги боис Эронга уча олмаганди. Шубҳасиз бу таркибдаги жиддий йўқотиш эди. Аммо Одил Аҳмедов сафга қайтганди. Шунингдек шахсий тишини Камолиддин Тожиев қошида қолдириб кетган Ходи Агили ҳам бугунги баҳсда жамоасига ёрдам бериш имкониятига эга бўлди.
Гуруҳдан чиқишни мақсад қилаётган исфахонликларга ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Дастлабки турлардаги мағлубият ва дуранглардан сўнг улар фақат ғалаба учун майдонга тушишларини башорат қилиш қийин эмасди, шундай бўлди ҳам.
Одатдагидек 4-5-1 тактик схемасида майдонга чиққан Миодраг Радулович шогирдлари вақти-вақти билан 4-3-3 тактикасида ҳужумга ўтишлари кўзда тутилганди. Эронликлар эса уч ҳимоячи хизматидан фойдаланган ҳолда фақат олға юрдилар.
Биринчи бўлимни аъло даражада ўтказган Темур Жўраевга африкалик Иброҳим Туре жиддий ташвиш туғдириб турди. Биринчи бўлимдаги энг ҳавфли вазият Одил Аҳмедов томонидан юзага келтирилди. Икки ҳимоячи қуршовидан чиқиб кетган сардоримиз сўнгги лахзада тўпни тепишда ҳатоликка йўл қўйди. Ушбу вазиятда очиқ дарвоза олдида қолган Януш тўп билан таминланганида "Пахтакор" ҳисобда олдинга чиқиб олиши ҳам мумкин эди. Бўлим сўнггида эса Станислав Андреев Тошкентдаги баҳс қаҳрамонларидан бирига ажойиб тўп узатиб берди. Бироқ Геворкян тўпга калла қўйишда бироз адашди.
Иккинчи бўлимда "Сепахон" футболчиларининг ҳужумлари сони янада ошди. Станислав Андреев ўрнига Мурод Холмуҳамедов майдонга чиқди. 74-дақиқага келиб майдон эгалари ўз ниятларига эришдилар. Боян Миладиновичдан чаққанроқ ҳаракат қилган Туре бурчак зарбасидан сўнг жарима майдончаси ичига етказиб берилган тўпга биринчилардан бўлиб боши билан зарба берди, гол. Орадан кўп ўтмай яна бурчак тўпи. Бу сафар Мухсин Бенкар гол урди - 2:0.
СЕПАХОН – ПАХТАКОР 2:0 (0:0)
Голлар: Туре 74, Бенгар 75.
ПАХТАКОР: Жўраев, Суюнов, Миладинович, Клецков, Тожиев, Маркович, Аҳмедов, Андреев (Холмуҳаммедов 68), Геворкян, Жадигеров (Холматов 76), Януш (Азизов 45).
СЕПАХОН: Маҳди Раҳмати, Хади Агили, Саид Жалол Хусайни, Мухсин Бенгар, Муҳаррам Навидкия (Фарзад Ҳотами 46), Маҳди Каримиян (Маҳди Жаъфарпур 67), Шаҳин Хейри, Аҳмад Жамшидиян, Эҳсон Хожи Софи, Иброҳим Туре, Эмад Муҳаммад Ризо (Хусайн Папи 84).
Огоҳлантиришлар: Бенгар 35, Ходи Агили 56, Суюнов 79
Ҳакамлар: Абдулла Муҳаммад Болидих, Волид Султон Маннаи, Рамазони Рамза, Марри Ҳомис (барчаси - Қатар).
Бугун гуруҳнинг яна бир учрашуви бўлади. Валдивиясиз қолган "Ал Айн" Саудия Арабистонида майдонга чиқади.
Жамоалар | Ў | Ю | Д | М | УГ | ЎГ | +/- | О |
ПАХТАКОР | 4 | 2 | 0 | 2 | 4 | 6 | -2 | 6 |
Сепахон (Эрон) | 4 | 1 | 2 | 1 | 4 | 3 | 1 | 5 |
Ал Айн (БАА) | 3 | 1 | 1 | 1 | 2 | 2 | 0 | 4 |
Ал Шабаб (С.А) | 3 | 1 | 1 | 1 | 5 | 4 | 1 | 4 |