“Динамо”нинг шарманда қилган давр (1973-78)

27-10-09

Ушбу даврни “Пахтакор” олий ва биринчи лигада навбатма-навбат ўтказган. 1973 йилги мавсумда яна юқори лигага қайтган жамоамиз ўртамиёна ўйин кўрсатди ва чемпионат якунида 12-поғонадан жой олди.





Орадан бир йил ўтгач, Вячеслав Соловьев футболчиларни ўзи хоҳлаган ўйин услубига мос тушира олди. Натижада ўн учрашувда ғалаба қозониб, ўнтадан дуранг ва мағлубиятни қайд этган ўзбек футболи фахри саккизинчи ўринни эгаллади. Агар яна беш очко кўпроқ жамғарилган тақдирда учинчи поғонадаги “Черноморец” билан кўрсаткичлар бир хил бўлиши мумкин эди. Бироқ 1975 йилги мавсумда жамоа аввалги шаштини сақлаб қола олмади ва олий лигани тарк этди. Чемпионат ўртасида Гавриил Качалин иккинчи марта бош мураббийликни қўлга олди. Мавсум муваффақиятсиз кечган бўлса-да, ишқибозларни жуда қувонтирадиган натижалар ҳам кузатилди. Масалан, 17 октябрь куни Тошкентда Киевнинг “Динамо” клуби 5:0 ҳисобида тор-мор этилди. Хадзипанагис, Ан (2) ва Исоқовнинг (2) киритган тўплари ўша йил Европада ўзини кўрсатган “Динамо”нинг шармандали тарзда мағлубиятга учрашига сабаб бўлди.

 


1976 йил футболчилик фаолиятини ёрқин тарзда ўтказган Геннадий Красницкий қисқа муддат бош мураббий бўлиб ишлади. Ундан олдин эса Анатолий Башашкин фаолият юритди. Биринчи лигада яхши ўйин намойиш этган бўлишига қарамай, учинчи ўрин эгалланди. Мухлислар севимли жамоаларининг юқори лигага қайтишини яна бир йил кутишди. Александр Кочетков бошчилигидаги “Пахтакор” 1977 йилги мавсумда буни уддалади. Биринчи ўринни Москванинг “Спартак” жамоаси эгаллаган бўлса, иккинчи йўлланма клубимизга насиб этди. Ўша мавсумда ўз дарвозасидан энг кам гол ўтказиб юборган жамоа Кочетков шогирдлари бўлди. Икки йиллик танаффусдан кейин юқори лигада ўйнашни давом эттирган “Пахтакор” 11-ўриндан жой олди.
Бу йиллар давомида Покатилов, Иванков, Ан, Яфаров, Корченов, Абдураимов, Федоров, Хадзипанагис, Исоқов, Варюхин, Корченов, Могильний, Яфаров, Чуркин ва Бакановлар ўзини кўрсатди.








Жамоалар

Ў

Ғ

Д

М

+/-

О

1

Бунёдкор

26

19

4

3

51-14

61

2

Насаф

26

15

8

3

43-15

53

3

ПАХТАКОР

26

15

6

5

33-17

51

4

Нефтчи

26

13

5

8

36-27

44

5

Машъал

26

12

4

10

32-33

40

6

Навбаҳор

26

9

9

8

26-21

36

7

Шўртан

26

9

5

12

29-41

32

8

Металлург

26

9

4

13

35-42

31

9

Бухоро

26

8

7

11

23-38

31

10

Динамо

26

8

5

13

23-25

29

11

Олмалиқ

26

8

5

13

37-45

29

12

Андижон

26

7

7

12

29-43

28

13

Қизилқум

26

6

6

14

23-40

24

14

Сўғдиёна

26

4

5

17

32-51

17