27-01-12
Бир неча дақиқалар аввал Анталияда Аҳмад Қодиров хотира турнирига қуръа ташланди.
"Пахтакор" "В" гуруҳидан ўрин эгаллади. Бизга Польшанинг "Полония", Украинанинг "Металлист" ҳамда Озарбайжоннинг "Нефтчи" клублари рақиблик қилади. Эслатиб ўтамиз, бокуликлар сафида ўзбекистонлик ҳужумчи Баҳодир Насимов тўп тепмоқда. "Полония" Польшанинг айни пайтдаги етакчи клубларидан бири саналиб, миллий чемпионатда 17 турдан кейин учинчи ўринда боряпти ва пешқадамдан олти очкога ортда қолмоқда. Варшава шаҳри жамоаси сафида бир қатор хорижлик футболчилар ҳам бор. Клубга маҳаллий мутахассис Яцек Желински устозлик қилади. Илк турда айнан варшаваликлар билан тўқнаш келамиз.
Иккинчи турда эса Харьковнинг "Металлист", учинчи турда Бокунинг "Нефтчи" жамоалари билан майдонга тушамиз. Эртанги учрашув Тошкент вақти билан соат 14:00да бошланса, иккинчи тур ўйини 18:00 ва учинчи тур баҳси яна 14:00да бошланади.
|