06-02-12
"Коппа Карневале"нинг биринчи турида ёшларимиз Италиянинг "Арзанесе" клуби билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнашди.
Кескин курашлар остида кечган беллашувда жамоалар уч мартадан рақиблар дарвозасини ишғол қилишди. Дастлаб Аббос Махситалиев тўп киритиб, "Пахтакор"ни олдинга олиб чиқди. Бироқ орадан уч дақиқа ўтиб Флорио мувозанатни тиклаган бўлса, тайм ўрталарига келиб Фаринелли гол уриб, энди итальянларни олға чорлади.
Танаффусдан кейин ташаббусга эришган ёшларимиз тўрт дақиқа ичида олдинги чиқишди. Дастлаб Темур Ҳакимов ҳисобни тенглаштирди. 56-дақиқада эса Игорь Сергеев "Арзанесе" дарвозасини яна бир ишғол қилди. Афсуски, Теннериэлло роса ўн дақиқадан сўнг ҳисобни яна тенг кўринишга келтирди. Шу тариқа биринчи турда Тачмурод Агамуродов бошчилигидаги жамоамиз бир очкони қўлга киритди. Гуруҳдаги иккинчи учрашувда "Эмполи" Венгриянинг "Хонвед" клубини 3:0 ҳисобида доғда қолдирди.
8 февраль куни гуруҳимизда иккинчи тур ўйинлари ўтказилади. Унда "Пахтакор" "Эмполи"га қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:15да бошланади. Беллашувнинг "РАИ Спорт 1" телеканали орқали трансляция қилиниши режалаштирилган.
«Пахтакор»: Рибкин, Ҳошимов, Саидов, Абдуллаев, Шамсиддинов, Искандеров (Баҳриддинов 72), Рекун (Бабаян, 71), Сергеев, Нишонов, Шотурсунов (Т.Ҳакимов, 40), Махситалиев.
|