05-05-08
Акмал АЗИЗХЎЖАЕВ (08.11.36). 2006 йил "Пахтакор" эллик ёши нишонланганидан барчанинг хабари бор. Айнан шу йили Акмал Азизхўжаев ҳам ўзининг 70 йиллик юбилейини нишонлади.
Бу футболчининг биринчи мураббийи Дмитрий Казанцев ҳисобланади. Ҳимоячи фаолиятини Тошкентнинг "Спартак" клубида бошлаган. 1956 йил "Пахтакор" жамоаси ташкил этилгач бир нечта жамоадошлари билан бир қаторда мамлакатнинг бош клубига кўчиб ўтган Азизхўжаев 2-рақамда майдонга туша бошлади. 8 апрель 1956 йил "Пахтакор" жамоаси биринчи расмий учрашувини ўтказди. Шундан кейин 9 мавсум мобайнида клуб шарафини ҳимоя қилган қанот ҳимоячиси жамоанинг асосий ўйинчиларидан бирига айлана олди. Айтиб ўтиш керак, футболчи "Пахтакор"ни майдонга сардор сифатида ҳам бошлаб тушган вақтлари ҳам бўлган. Футболчилик фаолиятини якунлаган Азизхўжаев бир нечта клубларда мураббий бўлиб ҳам ишлади. Аҳмад Убайдуллаев, Константин ва Борис Бакановларни халққа танилишида ўзининг ҳиссасини қўшди. 1994 йил Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасини бошқарган собиқ ҳимоячи Марказий Осий мамлакатлари орасида ташкил этилган турнирда бош совринни қўлга киритганди.
|