1979 йилнинг 11 августи...

27-10-09

Ушбу мавсумда жамоа Кочетков бошчилигида старт олди, лекин чемпионат ўрталарида қайд этилган қониқарсиз натижалар сабабли унинг ўрнида Олег Базилевич иш бошлади.





Шундан сўнг “Пахтакор” биринчи давра охирида рақибларини кетма-кет мағлубиятга учратди ва турнир жадвалида юқорига кўтарилишни бошлади. Аммо 11 август куни юз берган машъум фожеа жамоамизнинг 17 нафар аъзосини ҳаётдан олиб кетди...

 


1979 йилнинг 11 август санаси ўзбек футбол жамоатчилиги учун қора ҳарфлар билан ёзиб қўйилган. Ўша воқеага ҳам тезда 30 йил бўлди. Бутун халқнинг аза тутишига сабаб бўлган ҳодиса Днепродержинск осмонида содир бўлган.
Тошкент вақти бўйича соат 13дан 35 дақиқа 38 сония ўтди. Шу лаҳзада Тошкент-Гурьев-Донецк-Минск рейсида парвоз қилаётган ТУ-134 самолёти Челябинск-Кишинёв рейсини бажараётган шу русумдаги бошқа самолёт билан тўқнашиб кетди. Фожеа ердан 8400 метр баландликда юз берди ва икки самолёт бортида бўлган 178 киши ҳалок бўлди. Улар орасида ўша вақтда ўзбек футболининг фахри ҳисобланган «Пахтакор»нинг 17 нафардан иборат таркиби ҳам бўлган. Афсуски, диспетчернинг хатоси икки юзга яқин инсонларни бу ҳаётдан олиб кетди. Ушбу ҳалокатдан жуда кўпчилик ўзини йўқотиб қўйган. Чунки ўша мавсумда «Пахтакор» ишончли ўйин кўрсатиб, юқори ўринлардан жой эгаллашга ҳақли эканлигини исботлаб келаётганди. Ҳатто, баъзи мутахассислар жамоанинг яқин йиллар ичида Еврокубокларда ўйнаши мумкинлиги тўғрисида тахмин қилаётганди. Фожеа оқибатида нафақт кўплаб инсонлар ҳалок бўлди, балки бу ўзбек футболининг ривожланишига ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсатди. Тасаввур қилинг, ўшанда бизнинг энг яхши футболчиларимиз дунёдан кўз юмди. Натижада бир бутун бир авлоддан ажралиб қолдик. Агар ўша ҳалокат бўлмаганда футболимиз ҳозирги савиясидан икки-уч баробар юқорироқ бўлиши мумкин эди.

 

Самода ҳалок бўлган ўйинчи ва жамоа аъзоларининг рўйхати мазкур инсонлардан иборат:

 

Идгай Борисович Тазетдинов    13.01.1933    Мураббий
Владимир Васильевич Чумаков    08.12.1932    Шифокор
Мансур Иномжонович Толибжонов    04.04.1944    Маъмур
Михаил Иванович Ан    19.11.1952    Ярим ҳимоячи
Владимир Иванович Фёдоров    05.01.1956    Ҳужумчи
Олим Масолиевич Аширов    25.01.1955    Ҳимоячи
Равиль Рустамович Агишев    14.03.1959    Ҳимоячи
Константин Александрович Баканов    25.05.1954    Ярим ҳимоячи
Юрий Тимофеевич Загуменних    07.06.1947    Ҳимоячи
Александр Иванович Корчёнов    04.05.1949    Ярим ҳимоячи
Николай Борисович Куликов    25.04.1953    Ҳимоячи
Владимир Васильевич Макаров    09.03.1947    Ярим ҳимоячи
Сергей Константинович Покатилов    20.12.1950    Дарвозабон
Виктор Николаевич Чуркин    25.01.1952    Ҳужумчи
Сирожиддин Аҳмадович Бозоров    10.08.1961    Ҳужумчи
Шуҳрат Мўсинович Эшбўтаев    08.02.1959    Ҳужумчи
Владимир Валиевич Собиров    14.01.1958    Ҳужумчи

 

Шу тариқа ишқибозларни армонда қолдириб, «Пахтакор» авиаҳалокатга учради. Шу ўринда жаҳон футболида кузатилган бошқа фожеали ҳолатларни ўқувчиларимизнинг эътиборига ҳавола этишни лозим деб топдик. Зеро, ушбу жамоалар ҳам «Пахтакор»га қисматдош бўлишган.

 

1949 йил 4 май. «Торино» (Италия)
Учувчиларнинг хатоси оқибатида ўша пайтда Италия терма жамоасининг асосини ташкил этган «Торино» клуби ҳалокатга учради. Фожеада 31 киши ҳалок бўлди. Шулардан 18таси футболчилар эди, 10 нафари терма жамоа ўйинчилари. Шунингдек, жамоа раҳбарияти, уч журналист ва беш нафар экипаж аъзоси ҳаётдан кўз юмди.

 

1958 йил 6 февраль. Ўтган йили Мюнхенда рўй берган фожеанинг 50 йиллиги бўлди ва шу муносабат билан «Олд Траффорд»да турли маросимлар уюштирилди. «Манчестер Юнайтед»нинг ҳозирги таркиби ўша ҳалокатда ўлган футболчиларни хотирлаш учун эски либосларда майдонга тушди. Мюнхендаги бахтсиз ҳодисада кўплаб футболчи, жамоа раҳбарияти, журналист ва экипаж аъзоси ҳалок бўлди.

 

1960 йил 16 июль. Каструп шаҳар аэропортига ноқулай қўниш чоғида Дания термасининг иккинчи таркибидан 8 нафар футболчи дунёдан кўз юмди.

 

1961 йил 3 апрель. Орадан бир йил ўтмасдан Чили биринчи дивизионида фаолият кўрсатаётган «Грин Кросс» клуби ўз тақдирига битилган фожеа билан тўқнаш келди. Сафардаги ўйиндан қайтиш чоғида жамоа Лас-Ластимас тоғидан ўта олмади.

 

Шунингдек, «Стронгест» (Боливия, 19 футболчи ҳалок бўлган), «Эйр Ликуид» (Жазоир), «Альянса» (Перу, 43 футболчи, клуб раҳбарияти ва мухлислар), Суринамдан бўлган ва Голландияда тўп тепган 23 футболчи (бахтли тасодиф туфайли Рууд Гуллит ва Франк Райкаард улар орасида бўлмаган) ҳамда Замбия терма жамоаси (бутун таркиб ва жамоа аъзолари) авиаҳалокатдан жабр кўрганлар қаторида зикр этилади. Ушбу жамоаларнинг баъзи футболчи ва аъзолари ҳалокатдан қутулиб қолишган. Акс ҳолда, жаҳондаги ишқибозлар Бобби Чарльтон, Мэтт Басби сингари инсонларни кейинчалик миллионлар ўйини атрофида кўрмаган бўлишарди.

 

Ҳалокат туфайли “Пахтакор” қийин аҳволга тушиб қолди. Натижада СССР футбол федерацияси раҳбарияти жамоага уч йиллик енгиллик эълон қилди. Унга кўра, ҳар қандай натижа қайд этишидан қатъий назар олий лигадаги ўрин сақлаб қолинарди. Шунингдек, бошқа клублардан кўплаб футболчилар таклиф этилди. Лекин қисқа вақт ичида қайта тузилган жамоа ўз ўйинини шакллантиришга улгурмади ва чемпионат 9-ўрин билан ниҳоясига етказилди.








Жамоалар

Ў

Ғ

Д

М

+/-

О

1

Бунёдкор

26

19

4

3

51-14

61

2

Насаф

26

15

8

3

43-15

53

3

ПАХТАКОР

26

15

6

5

33-17

51

4

Нефтчи

26

13

5

8

36-27

44

5

Машъал

26

12

4

10

32-33

40

6

Навбаҳор

26

9

9

8

26-21

36

7

Шўртан

26

9

5

12

29-41

32

8

Металлург

26

9

4

13

35-42

31

9

Бухоро

26

8

7

11

23-38

31

10

Динамо

26

8

5

13

23-25

29

11

Олмалиқ

26

8

5

13

37-45

29

12

Андижон

26

7

7

12

29-43

28

13

Қизилқум

26

6

6

14

23-40

24

14

Сўғдиёна

26

4

5

17

32-51

17