Тўлаган ИСОҚОВ

05-05-08

Тўлаган ИСОҚОВ (21.04.49.). Унинг исми "Пахтакор-79" билан узвий боғлиқ. Асосий таркибдан жой олиш қийин бўлган вазиятда ёшларга ўрнак бўлган ҳолда тўп тепган ҳужумчи жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири бўлиб улгурганди.

Туляган ИСАКОВ

Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида таваллуд топган Исоқов футболга илк қадамларини пойтахтдаги эски шаҳар мавзесида қўйди. Унга тўп тепишни мураббий Маъруф Пўлатов ўргатганди. 14 мавсум мамлакатнинг бош жамоаси либосида майдонга тушган ҳужумчининг фаолиятига ёш футболчилар ҳавас қилишса арзийди.
Олдинги чизиқда Абдураимов, Красницкий, Фёдоров ва Ан билан осонгина тил топишган ҳужумчи, жамоаси учун ўта муҳим голларни киритиш унчалик қийинчилик туғдирмасди. Ҳаммамиз учун мудхиш келган 1979 йилги мавсумдан кейин футболчилик фаолиятига нуқта қўйган Исоқов уч ил Москвадаги мураббийларни ўқитиш олий мактабида таҳсил олди. Юртимизга қайтиб келган собиқ ҳужумчи "Шаҳрихон"да мураббийлик ишини бошлади. Бу орада маълум муддат Тошкент вилояти Спортқўмитасига қарашли спорт мактабига раҳбарлик қилди. 1989 йил уни В.Носовнинг ўрнига "Пахтакор"га таклиф этишди. Аммо вазифа уддаланмагач, Исоқов ЎФФда иш бошлади. Бироқ бу ердаги фаолият ҳам узоққа чўзилмади. Яна мураббийликка қайтган Тўлаган Исоқов "Сурхон" ва "Зарафшон" клубларида ишлаб кўрди. Ишлари юришмагач, бир неча йил футболдан узоқда юрди. Ниҳоят 2009 йил бошида уни "Локомотив" жамоасида юқори лавозимларнинг бирида кўрдик.