Футбол академиямиз шартли равишда ўзининг тўрт катта филиалига эга: “Пахтакор”, Республика Олимпия заҳиралари коллежи (РОЗК), “Чилонзор” ва 16-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби. Уларнинг барчасида иқтидорли ёшлар малакали мураббийлар қўл остида футбол борасидаги маҳоратларини ошириб боришади.
Академия тарбияланувчиларидан Фарҳод Тожиев, Садриддин Абдуллаев, Одил Аҳмедов, Аҳрол Рисқуллаев, Мурод Холмуҳаммедов сингари футболчилар олий лига ва хориж чемпионатларида муваффақиятли ўйнаб келишмоқда. Шунингдек, айни пайтда Россия ва Украина чемпионатларида фаолият олиб бораётган Виталий Денисов, Даврон Мирзаев ва Санжар Турсунов сингари футболчилар ҳам миллионлар ўйини билан боғлиқ сирларни бизнинг футбол мактабимизда олишган.