13-07-11
Биринчи давра статистикасига кўра, "Пахтакор" олий лигадаги энг ёш жамоа бўлиб турибди.
Ҳозиргача ўтказилган 13 учрашув мобайнида жамоамиз ўртача 23,3 ёшли футболчилар билан майдонда ҳаракат қилган. Олимпия, ёшлар ва ҳаттоки ўсмирлар терма жамоасига номзод ўйинчилар ҳам асосий таркибда майдонга тушиб, баҳсларда иштирок этишган. Ўсмирлар термаси сафида Мексикадаги жаҳон чемпионатида ўзини кўрсатган Аббос Махситалиев "Навбаҳор"га қарши беллашувнинг охирги дақиқаларида захирадан майдонга туширилганди. Ўша куни у 17 ёш ва 122 кунлик эди. Шу тариқа Аббос биринчи даврада ўйнаган энг ёш футболчига ҳам айланди.
Биринчи давра давомида ёш футболчилардан Егор Кримец, Никита Рибкин, Игорь Сергеев, Аббос Махситалиев кабилар олий лигадаги дебютларини ўтказишди.
|