24-02-10
89-дақиқада Фарҳод Тожиев ўйинга якуний нуқта қўйиши мумкин эди, бироқ унинг зарбаси кучсизлиги боис 0-1 ҳисоби ўзгармай қолди. Шунга қарамай, жамоамиз биринчи турдаёқ ғалаба нашидасини сурди.
Осиё чемпионлар лигаси 1-тур
"Ал Айн" (БАА) - "Пахтакор" 0:1 (0:0)
Ҳакамлар: Сун Баожи, Лиу Кингвеи, Хан Вей (барчаси Хитой).
Назоратчи: Муҳаммад Ҳамад (Саудия Арабистони).
Гол: Артур Геворкян (60).
"Ал Айн": Волид Салим, Ҳилол Саид, Мусаллим Фаёз, Али Ал Вохиби, Санд, Валдивиа (с), Шихоб Аҳмад, Саид Муҳаммад, Абдулла Малалла, Форис Жума, Лии Хо.
"Пахтакор": Темур Жўраев, Боян Миладинович, Камолиддин Тожиев, Илҳом Суюнов, Александр Клецков, Дарко Маркович, Артур Геворкян, Асқар Жадигеров, Акмал Холматов (Станислав Андреев 75), Одил Аҳмедов (с), Милорад Януш (Фарҳод Тожиев 88).
Ал Айн, 24 февраль 2010 йил. Шайх Халифа халsаро стадиони.
Эмерсон майдон эгалари таркибдаги энг катта йўқотиш бўлди. 3 ҳафта давомида ўйиндан ташқари ҳолатда юрган бразилиялик футболчи ушбу ҳафта бўлиб ўтган баҳсда жароҳат олиб, сафдан чиқди.
Майдон эгаларидан фарқли равишда Миодраг Радуловичда жароҳатлар билан боғлиқ муаммо йўқ эди. Аксинча, БАА йиғини давомида сафимизга Александр Гейнрихнинг келиб қўшилиши ҳужум чизиғидаги кичик камчиликка барҳам бергандек бўлди.
"Ал Айн"га қарши жамоамиз Туркия йиғини давомида синовдан ўтказган 4-3-3 тактикасида ҳаракат қилди. Ушбу тактика 4-5-1 тактикаси билан ҳам алмашиб туриши кўзда тутилган эди. Шу боисдан Милорад Януш бошланғич таркибдаги ягона ҳужумчи вазифасида қайд этилди.
Ўйиннинг биринчи дақиқасидаёқ Одил Аҳмедов ҳисобни очиши мумкин эди, бироқ сардоримиздан омад юз ўгирди. Шундай бўлса-да, у жамоамиз фойдасига бурчак тўпи ишлади. Ўйиннинг дастлабки ярим соатидан келиб чиқиб ёзадиган бўлсак, БАА миллий чемпионати энг қизғин палласига киргани "Ал Айн"га қўл келди. Айнан ана шу дамда Александр Клецков бежизга "Пахтакор"га қайтмаганлигини ишончли ҳаракатлари билан исботлай олди. 35-дақиқада ОЧЛдаги дебютини ўтказаётган Жадигеров жамоамиз фойдасига навбатдаги бурчак зарбаси тепиш ҳуқуқини ишлаб берди. Ноаниқ амалга оширилган бурчак зарбасидан сўнг юзага келган қарши ҳужумни Дарко Маркович қўполлик билан тўхтатиб қолишга мажбур бўлди ва учрашувдаги биринчи сариқ карточка эгасига айланди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган қўшимча дақиқаларнинг биринчисида "Ал Айн" жарима тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Ҳужумни қайтариш чоғида футболчиларимиз яна қўполлик ишлатишга мажбур бўлдилар. Чилилик Валдивия томонидан берилган иккинчи зарба анча бўш кўриниш олди. Шу тариқа жамаоалар танаффусга 0-0 ҳисобида чиқиб кетдилар.
Иккинчи бўлимнинг 15-дақиқасида кўпчилик мухлисларимиз томонидан кутилган гол "Ал Айн" дарвозаси тўридан олди. Гол муаллифи туркманистонлик Артур Геворкян. 75-дақиқада майдонга Андреев тушди. Шерзод Каримов эса 82-дақиқада Жадигеров ўринга майдонда ҳаракат қила бошлади. Ўйин якунига етишига саноқли дақиқалар қолган биро палад Темур Жўраев жамоамизни муқаррар голдан асраб қолди.