Яққол устунлик, аммо голсиз ўйин

07-04-10

Тошкентда 90 дақиқа давомида ҳимояланган "Андижон" уйига бир очко олиб қайтишга эришди.







 

 

Черногориялик мутахассис Наманганда майдонга туширган таркибидан иккита ўзгариш қилди. Одил Аҳмедов ҳамда Артур Геворкян заҳирада қолдирилиб, уларнинг ўрнини Дарко Маркович ва Акмал Холматовлар эгаллашди. Жароҳатлари борлиги сабаб Темур Жўраев ҳамда Милорад Януш заҳирадаги ўйинчилар қаторидан ўрин олмади. Тактик услубда эса ўзгариш юзага келмади. Мемет ҳам «Хоразм» билан учрашувга солиштирадиган бўлсак, икки ўзгариш қилди. Дарвозада Павел Бугалонинг ўрнини Игорь Михайлов эгаллаган бўлса, қизил карточка олиб ўйнай олмаган Мирзакамол Камолов ўрнига Мухтор Фозилов майдонга туширилди. Албатта, тажрибали Тоировни чап қанот ярим ҳимоясида кўриш биз учун янгилик бўлмоқда. Ушбу мавсумда андижонликлар устози чап қанотдаги муаммони Абдумажид ёрдамида бартараф этишга ҳаракат қиляпти.

 

Беллашувни иккала жамоа ҳам анча эҳтиёткор суръатда бошлади. Ҳужумлар тўпни ҳимоя ва майдон марказида хотиржам сақлаб турилган ҳолда уюштирилди. Меҳмонлар ҳужумга ўтган пайтларда камида беш футболчи ҳимояланиш ва қарши ҳужумни ўтказиб юбормаслик учун тайёр ҳолатда турди. Аксарият вазиятларда андижонликларнинг ҳужумлари чап қанотдан уюштирилди. Бунга Мирхолдиршаевнинг шу қанотга яқинроқ тўп тепгани ва Раҳмоновнинг фаол ҳаракат қилгани сабаб бўлди. «Бургутлар» 3-дақиқада Мирхолдиршаевнинг жаримадан берган зарбаси эвазига биринчи хавфли вазиятни содир қилишди. Тўғри, зарба у қадар кучли чиқмади, лекин Тожибоевгача етиб борди. «Шерлар» эса ҳужумга иложи борича ҳар икки қанот ва марказдан кириб боришга интилди. Дарвоқе, Азизов, Шораҳмедов ва Байрамов собиқ жамоалари ҳисобланган «Пахтакор»га, Жадигеров эса «Андижон»га қарши ўйнади. Радулович шогирдлари чинакамига кескин ҳолатни 25-дақиқада содир этишди. Азизовнинг пасидан кейин тўпни қабул қилиб олган Жадигеров жарима майдонига кирмасдан дарвоза сари зарба йўллади, лекин Михайлов тўпни қийинчилик билан қайтариб қолишга муваффақ бўлди.  Орадан ўн дақиқа ўтгач, Асқарнинг ажойиб тўп оширишидан кейин Андреев қулай вазиятга чиқиб борди ва тўпни Азизовга зарба бериш учун яхшироқ ҳолатга қолдирди. Лекин Алишернинг зарбасидан сўнг тўпни ҳимоячилар тўсиб қолишди. Ўттизинчи дақиқалардан кейин устунлик тўлиғича «Пахтакор» тарафида бўлди, лекин эътиборга молик ҳолатлар юзага келмади.

 

Иккинчи бўлимни мураббийлар биттадан футболчини алмаштирган ҳолда бошлашди. Майдонда Гейнрих ва Раимжонов пайдо бўлди. Дастлабки хавфли вазият Миладиновичнинг бурчакдан оширилган тўпни боши билан йўллашга уринганидан сўнг юзага келди. Бироқ зарбага аниқлик етишмади. 52-дақиқада меҳмонлар ҳам яхши имкониятга эга бўлишди. Раҳмоновнинг пасига етиб борган Раимжоновнинг зарбаси тўсин устидан ўтиб кетди. Икки дақиқадан кейин Азизовнинг 17 метрлардан чиройли тарзда берган зарбаси салгина ноаниқ бўлди. 62-дақиқада Миладиновичнинг 30 метрлардан жаримадан йўллаган тўпини Михайлов зўр-базўр қайтариб қолди. 70-дақиқада черногориялик мутахассис майдонга Одил Аҳмедовни туширди. Чунки меҳмонларнинг зич ҳимоясини ёриб ўтишда «Пахтакор» қийинчиликка дуч келди. Одил тушган заҳоти жарима зарбаси ишлади. Гейнрих ижросидаги зарба эса устун ёнгинасидан ўтиб кетди. Таъкидлаш лозимки, андижонлик футболчилар учрашув давомида тактик жиҳатдан анча яхши ўйин кўрсатишди. Улар «шерлар»нинг комбинацион футбол намойиш қилиб, жарима майдонига эркин ёриб киришларига йўл беришмади. Тўғри, Мемет жамоасида ижрочилик маҳорати етишмагани ҳам кўзга ташланди, лекин сафарда муносиб ҳимояланишни эплай олмайдиган клубларнинг ўзи етарлича топилишини унутмаган маъқул.
Қолган вақт давомида устунлик яққол мезбонлар тарафида бўлди. Вадим Агишев ўйиндаги тўхталишлар учун беш дақиқа қўшиб берди. «Пахтакор» уюштирган қатор ҳужумлар самара бермади ва беллашув голсиз дуранг билан ниҳоясига етди.

 

Ўзбекистон олий лигаси, 4-тур
8 апрель, Тошкент, "Пахтакор" стадиони
«Пахтакор» - «Андижон» - 0:0
Ҳакамлар: В.Агишев, Х.Мирзааҳмедов, А.Снетков.
Назоратчи: Б.Галеев.
«Пахтакор»: Тожибоев, Суюнов, Миладинович, Клецков, Холмуҳаммедов, К.Тожиев, Жадигеров, Андреев, Холматов (Гейнрих, 46), Маркович (Аҳмедов, 70), Азизов (Магдеев, 79).
«Андижон»: Михайлов, Тоиров, Азизов, Яфаров, Шораҳмедов, Никитенко, Байрамов, Раҳмонов, Фозилов (Раимжонов, 46), Мирхолдиршаев (Ҳамидуллаев, 80), Клишин.
Огоҳлантиришлар: Маркович, 42. Михайлов, 90+2. Тожиев, 90+4.








Команды

И

В

Н

П

+/-

О

1

ПАХТАКОР

7

4

3

0

7-1

15

2

Бунедкор

7

4

2

1

15-6

14

3

Насаф

6

4

2

0

9-0

14

4

Динамо

7

3

1

3

7-5

10

5

Шуртан

7

3

1

3

9-8

10

6

Алмалык

7

2

4

1

8-7

10

7

Локомотив

7

2

3

2

7-6

9

8

Нефтчи

5

2

2

1

5-2

8

9

Металлург

7

2

2

3

6-8

8

10

Машъал

7

2

2

3

5-9

8

11

Кызылкум

6

1

4

2

6-8

7

12

Навбахор

7

1

3

3

3-9

6

13

Бухара

7

1

2

4

4-9

5

14

Андижан

7

1

1

5

5-14

4