Қибрайда 26 футболчи билан

23-07-10

Темур Жўраев, Ильдар Магдеев ва Ғулом Ўруновларни инобатга олмаганда Қибрайда давом этаётган машғулотларда жами 26 нафар футболчи қатнашяпти.





Австрияда Марат Кабаев бошқарувидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси таркибида машғулотларда қатнашиб қайтган ёшларимиз 21 июнь куни пойтахтимизга етиб келдилар. Кеча уларнинг бари асосий таркибга қўшилган ҳолда машғулотларда иштирок этдилар.

 

Асосан жимоний тайёргарликка эътибор қаратилаётган машғулотларни олиб боришда Равшан Акмаловичга Андрей Шипилов яқиндан ёрдам беряпти.

 

Дарвоза: Эркин Жабборов, Элдор Тожибоев ва Никита Рибкин. Жамоамиз таркибида рақобат “қайнаётган” амплуа. Исталган пайтга шай турадиган дарвозабонларимиз, ҳар дақиқа биринчи рақамли постни қўриқлашга тайёрлиги Анвар Рашидовнинг муваффақияти деб айтсак муболаға бўлмайди.

 

Ҳимоя: Камолиддин Тожиев, Илҳомжон Суюнов, Боян Миладинович, Ғулом Ўрунов, Мурод Холмуҳамедов ва Владимир Козак сафига иккинчи даврадан Акмал Холмуродов, Акбар Исматуллаев ва Eгор Кримец каби ёшларимиз қўшиладилар. Исматуллаевда собиқ ҳимоячимиз Анзур Исмоилов сингари аниқ ҳаракат ва Одил Аҳмедовдаги бошқарувчилик хусияти кўзга ташланяпти. Акмал Холмуродов эса “Навбаҳор” сафида таржибасини ошириб қайтди. Ушбу ҳимоячимиз иккинчи давранинг дастлабки ўйинлариданоқ асосий таркибга кириш имконияти юқори. Биринчи давранинг энг ёш ўйинчиси Владимир Козак ўз истеъдоди билан 1991 йилда тавасллуд топган ёшлар терма жамоаси сафидан ўрин олишга эришди.

 

Ярим ҳимоя: Сардоримиз Одил Аҳмедов, Дарко Маркович, Артур Геворкян, Станислав Андреев, Шерзод Каримов.  Акмал Холматов ва Асқар Жадигеров каби футболчиларимизни кетиши ярим ҳимоя чизиғимизга бироз дарс етказгандек кўриняпти. Аммо Мирзакамол Камолов, Дилшод Шарофетдинов ва Беҳзод Мирҳайдаров каби ўйинчиларимизни тўлиқ куч билан машғулотларда иштирок этишаётганлигини унитмаслик лозим. Муқимжон Тошматовни ҳам ёддан чиқармаймиз. Жароҳати туфайли мавсумнинг биринчи қисмини ўтказиб юборган Тошматов ҳозирда ўзини яхши хис қиляпти. Яқин кунлар ичида бу чизиқ вакиллари ўртасидаги рақобатни жиддийлаштиришига сабаб бўлувчи яна бир футболчи келиши кутиляпти.

 

Ҳужум: Александр Гейнрихни мавсумга “Волга” таркибида ҳозирлик кўргани биринчи давра ўйинларида анча қўл келди. Бир қатор муҳим голлар муаллифи бўлган ҳужумчимиз формасига кириб олгач болқонлик Милорад Янушга чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйди. Рўзимбой Аҳмедов ва Фарҳод Тожиев яна “шер”лар таркибида, буёқда Санъат Шихов ва Алишер Азизов ўз пайтини пойлаб ётибди. Демакки, ҳужум чизиғимизда дарвозада бўлгани каби жиддий рақобат.








Команды

И

В

Н

П

+/-

О

1

ПАХТАКОР

7

4

3

0

7-1

15

2

Бунедкор

7

4

2

1

15-6

14

3

Насаф

6

4

2

0

9-0

14

4

Динамо

7

3

1

3

7-5

10

5

Шуртан

7

3

1

3

9-8

10

6

Алмалык

7

2

4

1

8-7

10

7

Локомотив

7

2

3

2

7-6

9

8

Нефтчи

5

2

2

1

5-2

8

9

Металлург

7

2

2

3

6-8

8

10

Машъал

7

2

2

3

5-9

8

11

Кызылкум

6

1

4

2

6-8

7

12

Навбахор

7

1

3

3

3-9

6

13

Бухара

7

1

2

4

4-9

5

14

Андижан

7

1

1

5

5-14

4