Геннадий Красницкий гуллаган давр ёҳуд 1965 – 1972 йиллар

27-10-09

Михаил Якушин бошчилигида олий лигадаги навбатдаги мавсумини қарши олган “Пахтакор” чемпионатни ўртача тарзда ўтказди ва турнир жадвалининг ўнинчи поғонасидан жой олди.





Умуман олганда, 1965 йил клубимиз Москва жамоаларини “қақшатиши” билан кўчпиликнинг эътиборини тортган. Ўтказилган ўн учрашувнинг фақат биттасида “Торпедо”га имконият бой берилган. Орадан бир йил ўтгач, 1966 йилги мавсумда ҳам натижа деярли аввалги чемпионатникидек бўлган. Лекин бу сафар “Пахтакор”да бронза медалларини қўлга киритиш учун имконият юзага келганди. Афсуски, охирги беш турда бирорта ҳам ғалабага эришилмагани сабабли совриндорлар қаторига кириш орзуси чиппакка чиққан. Шундан сўнг Якушин СССР терма жамоасини бошқаришга киришган ва унинг ўрнини Борис Аркадьев эгаллаган. Унинг қўл остида жамоа бутун мавсум давомида лигада жон сақлаб қолиш учун курашган ва буни қийинчилик билан уддалаган. 1968 йил яна мураббий алмашди. Энд Евгений Елисеев жамоани устозлик қилишга киришди. У жамоа фахри саналган Геннадий Красницкийни таркибга киритмади, лекин гол уришда муаммоларга дуч келингани учун Гена иккинчи даврада сафга қайтарилди. Ҳужумда Красницкий – Абдураимов тандеми кўп йиллардан самарали ўйнаб келгани сабабли тажрибали футболчисиз ўйинни ташкил этиш қийин бўлди. Чемпионатда 17-ўрин эгалланган бўлса-да, жамоамиз ишқибозларни СССР Кубогидаги муваффақиятли иштирок билан хурсанд қилди. “Динамо” (Батуми), “Сокол” (Саратов), “Заря” (Луганск) ва “Шахтёр” (Донецк)ни доғда қолдирган “Пахтакор” финалда “Торпедо” (Москва) билан тўқнаш келди. 8 ноябрь куни ўтган учрашувда мазкур таркиб майдонда ҳаракат қилди:
Любарцев, Доценко, Штерн, Науменко, Иноятов, Раҳматуллаев, Варюхин, Бектошев (Исоқов, 74), Абдураимов, Красницкий, Ибрагимов.
Баҳснинг 52-дақиқасида Юрий Савченко томонидан киритилган ягона тўп ўйин тақдирини ҳал этди ва москваликлар кубокни қўлга киритишди. Шунга қарамай, Елисеев шогирдлари Еврокубокларга йўлланма олишларига бир қадам қолгани билан фахрлана оладилар. Шунингдек, Биродар Абдураимов чемпионат ўйинларида 22 гол уриб, тбилисилик Гавашели билан бирга тўпурарлар рўйхатининг юқорисидан жой олди. Чемпионатнинг энг кучли 33 футболчиси қаторидан Абдураимовнинг ўрин олгани мутахассислар ўша йилги тўпурар сифатида ҳужумчимизни тан олишганини кўрсатиб турибди.
1969 ва 1970 йилларда яна Якушин бош мураббийликни ўз қўлига олди. Жамоа 16 ва 13-ўринларни эгаллади. 1969 йил “Крилья Советов” билан Тошкентдаги учрашувда жамоа афсонаси Геннадий Красницкий мамлакат чемпионатидаги юзинчи голини уришга эришди.


1971 йил клубни ўз тарихидаги энг юқори ўринга олиб чиққан Келлер Тошкентга қайтди. Бироқ Красницкий энди ёрдамчи мураббий бўлиб фаолиятини давом эттира бошлади, яъни у катта футболдаги фаолиятини тугатди. Бу эса қимматга тушди. Етакчисидан айрилган жамоа ўйин услубини олдингидек сақлаб қололмади ва биринчи лигага тушиб кетди. Кейинги мавсумда “Пахтакор”ни Вячеслав Соловьев бошқарди. У бир йилнинг ўзидаёқ жамоамизни юқори лигага қайтарди. 33 учрашувда 34 тўп киритган Биродар Абдураимов биринчи лига тўпурарига айланди. Хулоса қиладиган бўлсак, ушбу йиллар давомида Пшеничников, Штерн, Иноятов, Раҳматуллаев, Абдураимов, Красницкий, Ибрагимов, Исоқов, Варюхин, Турғунов, Доценко, Любарцев, Бектошев ва бошқа бир қатор ўйинчилар ажойиб ҳаракатлари билан мухлислар меҳрини қозонишди.








Команды

И

В

Н

П

+/-

О

1

ПАХТАКОР

7

4

3

0

7-1

15

2

Бунедкор

7

4

2

1

15-6

14

3

Насаф

6

4

2

0

9-0

14

4

Динамо

7

3

1

3

7-5

10

5

Шуртан

7

3

1

3

9-8

10

6

Алмалык

7

2

4

1

8-7

10

7

Локомотив

7

2

3

2

7-6

9

8

Нефтчи

5

2

2

1

5-2

8

9

Металлург

7

2

2

3

6-8

8

10

Машъал

7

2

2

3

5-9

8

11

Кызылкум

6

1

4

2

6-8

7

12

Навбахор

7

1

3

3

3-9

6

13

Бухара

7

1

2

4

4-9

5

14

Андижан

7

1

1

5

5-14

4