30-07-10
Эртага Зарафшонда ўтказиладиган "Қизилқум" - "Пахтакор" учрашуви билан олий лигада иккинчи давра баҳсларига старт берилади.
Рустам Забиров шогирдлари биринчи даврада ажойиб ўйин намойиш қилиб, энг яхши ўсишга эришган жамоалардан бирига айланишди. Давралар оралиғидаги танаффусдан фойдаланган ҳолда зарафшонликлар таркибни кучайтиришди. "Локомотив"дан Виталий Почуев, Абдуллатиф Абдуқодиров ва Олим Навкаров, "Навбаҳор"дан Ботир Носиров ва легионер Роман Посечниченко мавсумнинг қолган қисмини "Қизилқум" сафида ўтказадиган бўлишди. Клубни эса Владимир Баранов тарк этди. Шундоқ ҳам яхши таркибга эга бўлган зарафшонликлар учун мазкур трансферлар фойда келтириш эҳтимоли юқори.
Эртанги учрашувни фарғоналик ҳакам Султон Зайлобиддинов бошқариб боради. Унга қанотларда тошкентлик Алишер Усмонов ҳамда Валентин Шашков ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифасини нукуслик Исҳоқ Ибрагимов бажарса, назоратчилик Радик Серазетдинов зиммасига юклатилган.
|