05-05-08
Азамат АБДУРАИМОВ (27.04.66). Абдураимовларнинг кичиги Тошкентда туғилган бўлса-да, Москвадаги "Юность" спорт мактабида таҳсил олган.
Ўзбекистоннинг ХХ асрдаги энг яхши футбол сулоласининг вакили бўлмиш Азамат 1987 йил "Пахтакор" аъзосига айланди. Жамоадаги дебютини халқаро ўртоқлик учрашувида Эквадорга қарши ўтказиб, чиройли гол муаллифига айланди ва беллашувнинг энг яхши ўйинчисига аталга совринни ўзиники қилди. 1990 йил Москванинг "Спартак" жамоасига кўчиб ўтган ҳужумчи кейинги беш йилликни бошқа клублар сафида ўтказди. Россияда ишлари юришмаган Абдураимов 1991 йил Душанбенинг "Помир"ига кўчиб ўтди. Кейинги мавсумни Бангладешнинг "Мохамедан" клубида ўтказиб, жамоанинг етакчисига айланди. Чемпионат тўпурарига айланган ҳужумчи жамоаси билан биринчиликнинг кумуш медалларини ўзиники қилди. Қолган йилларни ҳужумчи "Паханг" (Малайзия), "Ал Ваҳда" (Саудия Арабистони), "Солгасар" (Ҳиндистон) клубларида ўткади. Ҳужумчи Ўзбекистонга қайтганидан кейин ўз ҳисобига бир нечта медалларни қўшди. Ўзининг тўпурарлик қобилиятини намойиш қилди. 1994 йил Хиросимада миллий терма жамоамизнинг асосий ҳужумчиларидан бири бўлган Абдураимов мусобақанинг ярим финалида Жанубий Корея дарвозасига жуда муҳим ва чиройли голни киритиб, барчамизнинг хурсандчилигимизга сабабчи бўлганди. Кейинчалик бу гол ўзбек футболининг ХХ асрдаги энг яхши голига айланди. Футболчилик фаолиятини якунлаган Абдураимов Россияда ишлаб келди. Ҳозирда Самарқанднинг "Динамо" жамоасида бош мураббийлик қилмоқда.
|