Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Машъал" назорат учрашуви "Жар" стадионида ўтказилади

Клуб янгиликлари

"Машъал" билан назорат беллашуви 24 август куни "Жар" стадионида бўлиб ўтади.

Терма жамоа ўйинлари билан боғлиқ танаффусда ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида жамоамиз икки назорат учрашувида майдонга тушади. Биринчи беллашув 24 август, пайшанба куни 18:00да "Жар" стадионида "Машъал"га қарши бошланади. Сентябрь ойи бошида эса "Обод" билан ҳам ўйин ўтказиш мўлжалланган.