Клуб янгиликлари

"Хотира қанотлари" турнири финалида "Пахтакор" ва "Янгиер" ўйнайди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор-79" хотирасига бағишланган мусобақада финалчилар аниқланди.

Дилшод Нуралиев бошчилигидаги 2002 йил жамоаси ярим финалда "Пахтакор-2"дан 4:0 ҳисобида устун келди. Финалда тарбияланувчиларимиз "Янгиер" билан майдонга тушишади. Бу жамоа финал йўлида наманганлик тенгқурларини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

Финал учрашуви 9 август, чоршанба куни 10:00да "Чилонзор" стадионида бошланади.

Қолган ўйинлар натижалари билан танишинг: 

5-8 ўринлар учун
Ургенч ОЗК - "Олмалиқ" - 1:7
"Бунёдкор" – 16-БЎСМ - 3:0

9-12 ўринлар учун
"Термиз" – "Бухоро" - 0:4
"Андижон" – "Самарқанд" - 0:3