"Олимпик" билан дербида ўйин охирида Усмонов томонидан киритилган тўп жамоамизга ғалаба келтирди.
Биринчи бўлимда майдонда эҳтиёткор футбол кечди. 9-дақиқада жароҳат олган Саитов ўз ўрнини Усмоновга бўшатиб берди. Ёш ярим ҳимоячи эса беллашув якунида "Шерлар"га уч очко келтирган голга муаллифлик қилди. Танаффусгача хавфли вазиятлар кузатилмади. Иккинчи бўлим бошида мезбонлардан Ибрагимовнинг дарвоза олдига оширган тўпини Абдумажидов қайтариб қолди. 60-дақиқада Холматовнинг ажойиб узатмасидан кейин Ҳамдамов рақиб посбони билан яккама-якка чиқди, аммо унинг кучсиз чиққан зарбасини Абдунабиев бартараф этди. Кейинроқ Ҳамралиев ҳам икки нафар рақибга қарши жарима майдонимизда юзага келган кескин ҳолатда бехато ҳаракат қилди. 79-дақиқада Адҳамзода тўпни аутдан ўйинга киритди. Мезбонларга теккан тўп Ҳамдамовга келиб тушди. Достон яқин масофадан ўнг оёғида аниқ зарба йўллади - 0:1. 88-дақиқада "Олимпик" мувозанатни тиклади. Ҳимоядаги хатодан сўнг Бозоров гол урди. 90-дақиқада жамоавий ҳужум самарали якунланди. Назаров-Адҳамзода-Ҳамдамов ижросидаги ҳужумда Достон тўпни жарима майдонига оширди. Черан ўтказиб юборган тўпни Усмонов боши билан дарвозага тўғрилаб қўйди - 1:2. Ушбу гол муҳим ғалаба келтирди. Навбатдаги баҳс 20 май куни Жиззахда "Динамо"га қарши бўлиб ўтади.
"ОЛИМПИК" - "ПАХТАКОР" - 1:2 (0:0)
11 май. Тошкент. "Жар" стадиони. 4555 томошабин.
Ҳакамлар: А.Шукуруллаев, З.Элибоев, Ф.Усмонов, Х.Суюнбоев.
ВАР: А.Раҳимов.
АВАР: Э.Миробидова.
Назоратчи: М.Мажидов.
Комиссар: Д.Иброҳимов.
"Олимпик": Абдунабиев, Мирсаидов, Ибрагимов, Абдуҳолиқов (Иброҳимов, 78), Мухторов (Бозоров, 78), Жўрақўзиев (Жўрабоев, 62), Абдурасулов, Муқимжонов (Содиқов, 85), Бўриев, Одилов (Қодиров, 85), Раҳимжонов.
"Пахтакор": Назаров, Саитов (Усмонов, 9), Ҳамралиев, Азмиддинов, Абдумажидов, Ортиқбоев, Ҳамдамов, Холматов, Собирхўжаев, Адҳамзода, Холдорхонов (Черан, 52).
Голлар: Ҳамдамов, 79 - 0:1. Бозоров, 88 - 1:1. Усмонов, 90 - 1:2.
Огоҳлантиришлар: Адҳамзода, 23. Жўрақўзиев, 31. Азмиддинов, 72.