Клуб янгиликлари

"Сурхон" - "Пахтакор" ўйинида юз берган эътиборга молик воқеалар

Клуб янгиликлари
Дастлабки тур ўйинидан кейинги баъзи статистик кўрсаткичларни тақдим этамиз.

- Драган Черан Суперлигада "Пахтакор" сафида ўзининг 97 ва 98-голини урди. Яна уч голдан кейин у Игорь Сергеевга етиб олади.

- Достон Ҳамдамов "Пахтакор" таркибида Суперлигада 100-ўйинини ўтказди. Юбилей ўйинида у жамоамиз учун Суперлигада 20-голини уриб, голли пас муаллифи бўлди.

- Диёр Ортиқбоев, Кирилл Тодоров, Умар Адҳамзода ва Дониёр Абдуманнопов "Пахтакор"да Суперлигада дебютини нишонлади.

- "Сурхон" - "Пахтакор" ўйини қайдномасидан ўрин олган 25 нафар футболчи "Пахтакор" футбол мактаби тарбияланувчилари бўлди.