"Пахтакор" академияси тарбияланувчиси Муҳаммадали Ўринбоев фаолиятини АПЛ иштирокчиси "Брентфорд" клубида давом эттиради. Клублар ўртасидаги келишувга мувофиқ, у 30 июнга қадар "Брентфорд"да ижарада асосида ўйнайди. Ушбу муддатдан кейин эса Англия клуби Муҳаммадалини сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Ўринбоев "Пахтакор"да 17 ёшга тўлмасдан ўз дебютини ўтказган ва ўз ёш тоифасида терма жамоа аъзоси саналади. Шу тариқа иқтидорли футболчиларни етиштириб чиқаришда давом этаётган "Пахтакор" академиясининг навбатдаги тарбияланувчиси ҳам хориж чемпионатига йўл олди. Ҳозиргача Англиянинг профессионал клубларида ўзбек футболчиси фаолият олиб бормаган.
Сўнгги янгиликлар
- 27.04 Педру Морейра: "Бугун иштиёқни сақлаб қолиш муҳим эди"
- 27.04 Сергеевнинг ягона голи "Шўртан" устидан ғалаба келтирди
- 26.04 Превью. "Пахтакор" - "Шўртан"
- 23.04 Педру Морейра: "Бу ердаги мухлислар унутилмас кунга эга бўлишди"
- 23.04 Кубокда Навоий ФА дарвозасига 9 тўп киритилди
- 22.04 Ўзбекистон Кубоги превьюси. Навоий ФА - Пахтакор
- 19.04 Педру Морейра: "Йигитлар характер ва ўз ўйинларини кўрсатишди"
- 19.04 Фарғонада йирик ғалабага эришдик
- 18.04 Превью. "Нефтчи" - "Пахтакор"
- 12.04 Превью. "Пахтакор" - "Андижон"
Муҳаммадали Ўринбоев Англиянинг "Брентфорд" клубига ижарага берилди
Клуб янгиликлари
