Клуб янгиликлари

Кун тарихи - 25 январь

Клуб янгиликлари

Ушбу санада "Шерлар" бир неча халқаро ўйинларда майдонга тушишган. 1992 йил Душанбеда "Помир" билан икки ўйин дуранг билан якунланган. 2008 йил МДҲ Чемпионлари Кубоги ярим финалида "Каунас" 3:1 ҳисобида мағлуб этилган. Шунингдек, клубимиз тарихида муҳим из қолдирган Олим Аширов ва Виктор Чуркин бугунги санада таваллуд топишган. Улар 1979 йилги авиаҳалокатда ҳаётдан кўз юмишган.

1992 йил
"Помир" - "Пахтакор" - 0:0. Душанбе.
"Помир" - "Пахтакор" - 2:2. Душанбе.

1993 йил
"Пахтакор" - "Динамо" (Грузия) - 2:5. Москва.
Голлар: Кечинов 76, Ходиев 88 - Ш.Арвеладзе 15, 73, Кинкладзе 39, Кавелашвили 58, Кварацхелия 74.

2008 йил
"Пахтакор" - "Каунас" (Литва) - 3:1. Санкт-Петербург.
Голлар: Солиев 17-пен, З.Тожиев 75, Холматов 80.

Шу санада туғилган: Олим Аширов (ҳимоячи, 1972-79, 149 ўйин, 5 гол), Виктор Чуркин (ҳужумчи, 1976-79, 112 ўйин, 25 гол), Алишер Маҳмудов (ярим ҳимоячи, 2002-03, 3 ўйин).