Клуб янгиликлари

Кун тарихи - 17 январь

Клуб янгиликлари
Бугунги санада "Шерлар" МДҲ Чемпионлари Кубоги доирасида турли йилларда уч ўйинда майдонга тушишган. Уларнинг иккитасида "Регар ТадАЗ" ва "Рубин" кичик ҳисобда доғда қолдирилган. 2006 йил эса ЦСКА билан ўтган беллашувда 3:4 ҳисобида мағлубият кузатилган. Зайниддин Тожиев мазкур баҳсда хет-трикка эришган.

Ушбу санада ўзбек футболининг энг моҳир журналистларидан бири, марҳум Владимир Сафаров таваллуд топган. У ўзбек футболи ҳамда "Пахтакор" ҳақида кўплаб китоблар ёзган, футболимиз афсоналаридан бири саналади.

2004 йил
"Пахтакор" - "Регар ТадАЗ" - 1:0. Москва.
Гол: Бикмаев 70.

2006 йил
"Пахтакор" - ЦСКА - 3:4. Москва.
Голлар: З.Тожиев 17, 79-пен, 82.

2009 йил
"Пахтакор" - "Рубин" - 1:0. Москва.
Гол: Гейнрих 12.

Шу санада туғилган: Владимир Сафаров (журналист, ўзбек футболи ва "Пахтакор" футбол клуби кўплаб китоблар муаллифи)
Евгений Рахалин (дарвозабон, 1990, 2 ўйин).