Клуб янгиликлари

Марко Симич - “Пахтакор”нинг янги футболчиси!

Клуб янгиликлари


Черногория терма жамоаси ҳимоячиси Марко Симич “Пахтакор”нинг давралар оралиғидаги биринчи янги ўйинчисига айланди.


“Пахтакор” футбол клуби бош директори Дмитрий Адисман Черногория терма жамоаси аъзоси ва Европада ўтган футбол мавсумини “Ростов”да ўтказган Марко Симич билан “Пахтакор” шартнома имзоланганини маълум қилди. Футболчи келаси икки ярим йил давомида “шерлар” шарафини ҳимоя қилади. Унга жамоамизнинг 55-рақамли либосини клуб Президенти Бобур Шодиев топширди.